Ўзбекистон

Самарқандда МИБ орқали 48 млрд газдан қарздорлик ундирилди

Шу тариқа ижро ҳужжатларининг 2 732 таси тамомланган.

Самарқандда МИБ орқали 48 млрд газдан қарздорлик ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан газ таъминоти корхоналари фойдасига чиқарилган ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Жумладан, 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида туман-шаҳар бўлимлари иш юритувида табиий газ таъминоти корхоналари фойдасига ундирув билан боғлиқ жами 3 432 та ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, уларнинг умумий қиймати 57,7 млрд. сўмни ташкил этган.

 

Кўрилган таъсирчан чора-тадбирлар натижасида ушбу ижро ҳужжатларининг 2 732 таси, яъни 48,1 млрд. сўмлик қисми ижроси таъминланди.

 

Мисол учун, ижро ҳаракатлари давомида Иштихон туманида жойлашган «SH.R.G» хусусий корхонасидан Самарқанд вилоят солиқ бошқармаси фойдасига 223,3 миллион сўм миқдоридаги қарздорлик ундирилиши таъминланди.

 

Шунингдек, амалда 1 900 та ижро ҳужжати бўйича 20,7 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилиб, табиий газ таъминоти корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда МИБ орқали 48 млрд газдан қарздорлик ундирилди | Zamon.uz