Ўзбекистон

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ишдан олинди

Солиқ қўмитаси раисига Тошкент шаҳридаги барча туман солиқ инспекцияларининг бошлиқларини ишдан олиб, вазифасини бажарувчи қилиб қўйиш топширилди.

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ишдан олинди

 

Давлат раҳбари йиғилиш давомида Тошкент шаҳрида солиқ интизомини таъминлашдаги жиддий камчиликларга яна бир бор эътибор қаратди. Хусусан, Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси томонидан «Чорсу» бозорида тўлов интизоми етарли даражада йўлга қўйилмагани, «Малика» савдо комплексида эса ҳолат янада оғир экани танқид қилинди.

 

Маълум қилинишича, «Малика» савдо мажмуасида қарийб 1,5 минг нафар тадбиркор фаолият юритсада, уларнинг атиги тўртдан бири белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган. Шунингдек, тадбиркорларнинг 25 фоизи ойига 1 миллион сўмдан кам миқдорда солиқ тўламоқда. 2025 йил декабрь ойида пластик карталар орқали амалга оширилган 600 миллиард сўмлик савдо тушумлари яширилгани аниқланган.

 

Шу билан бирга, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси томонидан буджет режасини асосан ҳалол ва фаол ишлаётган тадбиркорлардан ортиқча тўлов ундириш ҳисобига бажарилаётгани кўрсатиб ўтилди. Жумладан, 46,4 мингта корхонадан жами 876 миллиард сўм миқдорида ортиқча солиқ тўловлари ундирилган.

 

Солиқ қўмитаси тизимида қўшилган қиймат солиғи бўйича сунъий равишда ортиқча тўлов шакллантириб, уни давлат буджетидан ноқонуний қайтариш ҳолатлари кўпайгани қайд этилди. Ўтган йил давомида ҚҚСни ноқонуний қайтариш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 20 нафар солиқ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

 

Мазкур йўналишга масъул бўлган, етти йилдан буён фаолият юритиб келаётган Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг лоқайдлиги ва масъулиятсизлиги кескин танқид қилинди. Йиғилишда М. Мирзаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси бошлиғи X.Муллажонов ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Y.Насимджановни ишдан олиш, фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

 

Солиқ қўмитаси раисига Тошкент шаҳридаги барча туман солиқ инспекцияларининг бошлиқларини ишдан олиб, вазифасини бажарувчи қилиб қўйиш топширилди.

 

Қўмита раиси Ф.Пўлатов ва қўмитага тайинланган комплаенс бўйича янги ўринбосар A.Солиевга коррупцияга муросасиз муҳитни яратиш, Тошкент шаҳри солиқ раҳбарларининг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиб, уларнинг ўрнини ватанпарвар, янгиликка интилиб ишлайдиган шижоатли ёшлар билан тўлдириш вазифаси қўйилди.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ғаниев қўштирноқ остидаги «тадбиркор»ларга солиқдан қочишда йўл кўрсатиб юргани учун уни бугуннинг ўзида ишдан олиш топширилди.

 

A.Солиев ва Тошкент шаҳар ҳокимига комплаенс бўйича ўринбосар этиб тайинланган M.Мирҳамидов пойтахтда яширин иқтисодиётга қарши муросасиз муҳит яратишга масъул бўлиши белгиланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ишдан олинди | Zamon.uz