Жаҳон

Францияда давлат хизматчиларига Google Meet, Zoom ва Teams’дан фойдаланиш тақиқланмоқда

Эндиликда барча давлат хизматчилари Франциянинг ўзида ишлаб чиқилган Visio тизимидан фойдаланиши шарт бўлади.

Францияда давлат хизматчиларига Google Meet, Zoom ва Teams’дан фойдаланиш тақиқланмоқда

 

Франция ҳукумати давлат хизматчиларига тегишли ишлар учун АҚШга тегишли видеомулоқот платформаларидан — Google Meet, Zoom ва Microsoft Teams’дан фойдаланишни тақиқлашга қарор қилди. Бу ҳақда Politico нашри маълум қилди.

 

Қарор Европада давлат тузилмаларининг АҚШ технологияларига ҳаддан ташқари боғланиб қолаётгани борасидаги хавотирлар кучайиб бораётган бир пайтда қабул қилинди.

 

Бош вазир девони тайёрлаган расмий кўрсатмага кўра, эндиликда барча давлат хизматчилари Франциянинг ўзида ишлаб чиқилган Visio видеоконференция тизимидан фойдаланиши шарт бўлади. Ушбу платформа Ҳукуматнинг идоралараро рақамли бошқармаси (Dinum) томонидан яратилган бўлиб, Франциянинг Outscale компанияси инфратузилмасида ишлайди. Ҳужжат яқин кунларда расман эълон қилиниши кутилмоқда.

 

Давлат ислоҳоти вазири Давид Амиель якшанба куни Франция 2027 йилгача тўлиқ миллий видеомулоқот платформасига ўтишни мақсад қилганини билдирган эди. Аввалроқ, 2025 йил ёзида ҳам ҳукумат WhatsApp ва Telegram’дан фойдаланишни чеклаб, давлат хизматчиларини фақат Tchap номли махсус мессенжерга ўтказган эди.

 

Айни пайтда Visio тизимидан 40 мингга яқин ходим, жумладан аксарият вазирликлар ва Франция Миллий илмий тадқиқотлар маркази фойдаланмоқда. Dinum фойдаланувчилар сонини 250 минг нафарга етказишни режалаштирган. Шунингдек, идора ўтиш жараёнига риоя этилишини назорат қилади ва келгусида давлат интернет тармоғи орқали бошқа хорижий видеоплатформаларга киришни техник жиҳатдан чеклаши мумкин.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.