Жаҳон

Путин Сурия етакчисини ҳудудий яхлитликни тиклаётгани билан табриклади

Москвада ўтаётган Россия–Сурия учрашувида ўзаро ҳамкорлик ва ҳарбий масалалар муҳокама қилинмоқда.

Путин Сурия етакчисини ҳудудий яхлитликни тиклаётгани билан табриклади

 

Россия президенти Владимир Путин 28 январь куни Кремль саройида Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа билан учрашув ўтказиб, уни мамлакат ҳудудий яхлитлигини тиклаш йўлидаги ижобий силжишлар билан табриклади. Путин Сурия ҳудудларини қайта бирлаштириш жараёни жадаллашаётганини қайд этиб, Россия ушбу йўналишда Дамашқни доимий қўллаб-қувватлаб келаётганини таъкидлади. Бу ҳақда A News хабар бермоқда.

 

“Биз Сурия ҳудудий яхлитлигини тиклаш бўйича олиб бораётган саъй-ҳаракатларингизни диққат билан кузатиб келмоқдамиз. Бу жараён тобора тезлашаётганини кўриб, сизни табрикламоқчиман”, деди Путин. У Россия Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тиклаш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлади.

 

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Путин сўнгги вақтларда савдо-иқтисодий алоқалар “ўлик нуқтадан силжиганини” ва ўсиш қарийб 4 фоизни ташкил этганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу кўрсаткич кутилган даражада катта бўлмасада, ижобий тенденцияни сақлаб қолиш муҳим.

 

Шу куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Путин ва аш-Шараа Россия қуролли кучларининг Суриядаги мавжудлиги билан боғлиқ масалаларни ҳам муҳокама қилишини маълум қилди. Аҳмад аш-Шараанинг бу Москвага сўнгги тўрт ой ичидаги иккинчи ташрифи бўлиб, аввалги сафар 2025 йил октябрь ойида амалга оширилган эди.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

Теҳрон ҳарбий кампания белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар тўхтатилмаслигини билдирди.

custom img

Ўзбекистонда Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Мазкур Халқ қабулхоналарида муаммолар жойида ҳал қилиниб, мурожаатлар таҳлили олиб борилади.

custom img

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича виртуал саммитга мезбонлик қилади

Мазкур йиғилишда Қўшма Штатлар иштирок этмайди.

custom img

Нефт нархлари кескин ошди

Трамп Эронга қарши ҳужумлар кучайтирилишини айтганидан сўнг Brent маркали нефт нархи 7,6 фоизга ошди.

custom img

NASA Ойга космик кемани муваффақиятли учирди

Artemis II миссияси доирасида Ойга 4 нафар астронавт юборилди.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси оғир яраланган — Al Hadath

Эрон расмийлари ҳозирча ушбу хабар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

custom img

Трамп Эронни тош асрига қайтаришга ваъда берди

АҚШ етакчиси келгуси икки-уч ҳафта ичида Эронга кучли зарбалар берилишини маълум қилди.

custom img

Индонезияда 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, айрим ҳудудларда электр таъминоти узилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"