Ўзбекистон

“Ташаббусли буджет”нинг 2026 йилги мавсуми 1 февралдан бошланади

Лойиҳалар 1–20 февраль кунлари қабул қилинади, овоз бериш 11–20 мартда бўлиб ўтади.

“Ташаббусли буджет”нинг 2026 йилги мавсуми 1 февралдан бошланади

 

Ўзбекистонда 2026 йилги “Ташаббусли буджет” дастурининг янги мавсуми 1 февралдан бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, жорий йилги мавсум “Ташаббускор халқ учун — янги имкониятлар мавсуми” шиори остида ўтказилади. Ушбу босқич дастур жорий этилганидан буён ўнинчи — юбилей мавсум ҳисобланади.

 

“Ташаббусли буджет” доирасидаги тадбирлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

  • 1–20 февраль — лойиҳаларни қабул қилиш;
  • 21 февраль – 7 март — лойиҳаларни саралаш;
  • 8–10 март — тарғибот босқичи;
  • 11–20 март — овоз бериш жараёни;
  • 21–31 март — қўшимча ғолибларни аниқлаш босқичи.

 

Маълумот учун, анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра, ғолиб лойиҳалар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Ташаббусли буджет”нинг 2026 йилги мавсуми 1 февралдан бошланади | Zamon.uz