Ўзбекистон

Ўзбекистон Божхона институтига Жаҳон божхона ташкилотининг Минтақавий ўқув маркази мақоми берилиши мумкин

Божхона қўмитаси раиси Абу-Дабида ўтаётган Технологик конференция доирасида Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби билан учрашиб, кадрлар тайёрлаш ва технологик ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Божхона институтига Жаҳон божхона ташкилотининг Минтақавий ўқув маркази мақоми берилиши мумкин

 

Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида Жаҳон божхона ташкилотининг Технологик конференцияси бўлиб ўтмоқда. Мазкур нуфузли халқаро тадбирда Божхона қўмитаси раиси A. Мавлонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда.

 

Конференция доирасида божхона органларининг технологик ривожланишини жадаллаштириш, рақамли ва инновацион ечимларни жорий этиш, шунингдек, илғор халқаро тажрибаларни миллий амалиётга татбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадбир доирасида махсус кўргазма ҳам ташкил этилган.

 

Конференциянинг биринчи иш кунидаёқ Божхона қўмитаси раиси A. Мавлонов ва Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Ян Сондерс ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Томонлар аввало 26 январь — Халқаро божхоначилар куни муносабати билан бир-бирларини табрикладилар. Бош котиб Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан божхона соҳаси ходимларига йўлланган табрикда Жаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорликка алоҳида урғу берилганини юқори баҳолади.

 

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Жаҳон божхона ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, божхона ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш, қўшма ўқув тадбирларини ташкил этиш ҳамда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

 

A. Мавлонов Жаҳон божхона ташкилотининг Кинология бўйича 7-глобал форуми жорий йилда Ўзбекистонда ўтказилиши тўғрисидаги қарор учун миннатдорлик билдириб, ушбу қарор Божхона қўмитаси Миллий кинология маркази фаолиятига билдирилган халқаро эътироф эканини таъкидлади.

 

Шунингдек, Божхона институтига Жаҳон божхона ташкилотининг Минтақавий ўқув маркази мақомини бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

 

Учрашув якунида Жаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Бош котиб Ян Сондерс Божхона қўмитаси томонидан таъсис этилган “Халқаро ҳамкорлик учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

 

Божхона қўмитаси делегациясининг БААга ташрифи давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.