Ўзбекистон

Ўзбекистонда 2025 йилда ўлимлар сони кескин кўпайди

Миллий статистика маълумотларига кўра, ўлимлар сонининг бундай ўсишига иқлим ва об-ҳаво омиллари сезиларли таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда 2025 йилда ўлимлар сони кескин кўпайди

 

2025 йил давомида Ўзбекистонда вафот этганлар сони ҳар бир чоракда изчил ошиб борган. Миллий статистика қўмитаси эълон қилган расмий маълумотларга кўра, айниқса йилнинг тўртинчи чорагида бу кўрсаткич кескин юқорилаб, биринчи чоракдаги рақамлардан бир неча баробар кўпни ташкил этган.

 

Статистик таҳлилларга кўра, ўлимлар сонининг бундай ўсишига иқлим ва об-ҳаво омиллари сезиларли таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Хусусан, ўтган йил май ойидан бошлаб кузатилган паст босимли термик тушкунликлар, куз фаслидаги анти­циклонлар ҳамда декабрь ойидаги нам ва беқарор об-ҳаво шароитлари аҳоли саломатлигига салбий таъсир қилгани қайд этилмоқда.

 

Мутахассислар таъкидлашича, ёзги иссиқлик стресслари ва қиш мавсумидаги нам ҳаво оқимлари қон босими билан боғлиқ касалликларнинг кучайишига олиб келади. Бу ҳолат, айниқса, юрак-қон томир хасталикларига мойил бўлган кексалар орасида миокард инфаркти ва юрак ишемик касалликлари хавфини оширади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда 2025 йилда ўлимлар сони кескин кўпайди | Zamon.uz