Ўзбекистон

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази – жаҳон миқёсидаги ноёб интеллектуал макон

Марказ нафақат йирик меъморий мажмуа, балки замонавий илмий-тадқиқот инфратузилмаси, илғор музей технологиялари, замонавий кутубхона, миллий ва халқаро архив тизими ҳамда рақамли гуманитар платформаларни ўзида мужассам этган ноёб сивилизацион макондир.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази – жаҳон миқёсидаги ноёб интеллектуал макон

 

Бундан роппа-роса бир йил аввал — 2025 йил 29 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, марказ экспозицияларида 2 мингдан ортиқ маҳаллий ва хорижий олимлар томонидан ишлаб чиқилган илмий-инновацион лойиҳалардан кенг фойдаланиш бўйича муҳим тавсиялар ва аниқ топшириқлар берган эди.

 

Мазкур ташриф чин маънода тарихий воқеа бўлди. Орадан ўтган бир йил давомида Марказ биноси тўлиқ қуриб битказилди, унинг фаолиятини такомиллаштириш ва мазмунан бойитиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ушбу жараёнга 40 дан ортиқ мамлакатдан етакчи мутахассислар, дизайнерлар ва олимлар жалб этилиб, Президентимизнинг ғоя ва ташаббуслари асосида барпо этилган мазкур мегало­йиҳа халқаро миқёсдаги ҳамкорлик марказига айланди.

 

2025 йил сентябрь ойида давлат раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг юксак минбаридан сўзлаган нутқида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қуриб битказилгани ва яқин фурсатда фойдаланишга топширилиши ҳақида жаҳон ҳамжамиятига маълумот берди. Ўтган давр мобайнида Марказнинг ички контенти янада бойитилди, экспозициялар мукаммал шакллантирилди ва у бугун дунё эътиборидаги бетакрор илмий-маънавий масканга айланди.

 

Ҳозирги кунда Марказга дунёнинг турли нуқталаридан олий мартабали меҳмонлар, давлат ва ҳукумат раҳбарлари, нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари ташриф буюриб, цивилизациялар, тарихий шахслар ва илмий кашфиётларга бағишланган ноёб илмий лойиҳалар билан яқиндан танишмоқда. Жаҳоннинг таниқли сиёсатчилари ва жамоат арбоблари ушбу ҳақиқатни очиқ эътироф этмоқда.

 

Бугунги глобаллашув шароитида инсоният чуқур сивилизацион синовлар даврини бошдан кечирмоқда. Технологик тараққиёт кўплаб ҳолларда ахлоқий англашдан илгарилаб кетмоқда, геосиёсий қарама-қаршиликлар, маданий ўзлик инқирози ва диний экстремизм инсоният олдига янги чақириқларни қўймоқда. Ана шундай мураккаб шароитда цивилизациялар ўртасидаги мулоқотнинг бунёдкор моҳиятини тиклай оладиган янги платформаларга эҳтиёж кескин ортиб бормоқда.

 

Айнан шу тарихий паллада Евроосиёнинг қоқ марказида — буюк цивилизациялар ва илмий мактаблар туташган заминда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази барпо этилди. Бу лойиҳа тасодифий эмас, балки Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг чуқур стратегик дунёқараши ва узоқни кўзлаган сиёсий иродасининг бевосита ифодасидир.

 

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилда БМТ минбаридан туриб, ислом цивилизациясининг жаҳон тарихидаги ҳақиқий ўрнини тиклаш, диннинг асл моҳияти — маърифат, илм-фан ва инсонпарварлик эканини дунё ҳамжамиятига яна бир бор эслатган эди. Ушбу консептуал ёндашув бугун Ислом цивилизацияси марказида ўзининг амалий ва институционал ифодасини топди.

 

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Марказга ташрифи чоғида мазкур ташаббусга юксак баҳо бериб, Президент Шавкат Мирзиёевни мулоқот, маърифат ва ўзаро ҳурмат ғояларини изчил илгари сураётган нуфузли етакчи сифатида эътироф этди. Бу баҳо Ўзбекистоннинг глобал жараёнлардаги ролига берилган халқаро эътирофдир.

 

Марказ нафақат йирик меъморий мажмуа, балки замонавий илмий-тадқиқот инфратузилмаси, илғор музей технологиялари, замонавий кутубхона, миллий ва халқаро архив тизими ҳамда рақамли гуманитар платформаларни ўзида мужассам этган ноёб сивилизацион макондир. Бу ерда ислом цивилизацияси буюк илмий инқилоблар, академиялар, тиббиёт, фалсафа ва санъат ривожи билан узвий боғлиқ ҳолда ёритилади.

 

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Марказни илмий, туристик ва этномаданий аҳамиятга эга улкан лойиҳа сифатида баҳолаган бўлса, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ушбу маскан исломнинг бунёдкорлик ва бағрикенглик моҳиятини бутун дунёга намоён этишини таъкидлади.

 

Марказ фаолиятида маданий меросни қайтариш йўналиши ҳам алоҳида ўрин тутади. Президент топшириғига мувофиқ йўлга қўйилган дипломатик ва институционал механизмлар орқали дунёнинг етакчи аукцион уйлари ва музейлари билан ҳамкорлик ўрнатилди. Натижада юртимизга Ибн Сино ва Беруний қўлёзмалари, Темурийлар даври миниатюралари ҳамда минглаб ноёб артефактлар қайтарилди. Бу жараён Марказий Осиёнинг сивилизацион хотирасини тиклаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

 

Финляндия Президенти Александр Стубб, Парагвай Президенти Сантяго Пеня ва Сербия Президенти Александр Вучич Марказ экспозицияларини юқори баҳолаб, уни замонавий дунёда мисли кўрилмаган илмий-маънавий муҳит сифатида эътироф этдилар.

 

Бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Байт ул-ҳикма, Маъмун академияси ва Улуғбек мадрасаси сингари тарихий илмий марказларнинг замонавий даврдаги мантиқий давомчисига айланмоқда. У фақат илм сақланадиган жой эмас, балки цивилизациялар ўртасидаги мулоқот, англашув ва бунёдкорликни таъминловчи глобал интеллектуал майдондир.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази – жаҳон миқёсидаги ноёб интеллектуал макон | Zamon.uz