Ўзбекистон

Эрон президенти норозилик намойишларида АҚШ, Исроил ва Европани айблади

Масъуд Пезешкиан ташқи кучлар мамлакатдаги иқтисодий инқироздан фойдаланиб, жамиятни беқарорлаштиришга уринганини айтди.

Эрон президенти норозилик намойишларида АҚШ, Исроил ва Европани айблади

 

 

Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШ, Исроил ва Европа етакчиларини мамлакатдаги иқтисодий муаммолар фонида юзага келган норозилик намойишларини атайлаб қўзғатишда айблади. У бу ҳақда 31 январь куни давлат телевидениеси орқали қилган мурожаатида маълум қилди.

 

Президентнинг таъкидлашича, ташқи кучлар Эрондаги инфляция ва турмуш даражасининг пасайишидан фойдаланиб, жамиятни ичкаридан парчалашга ҳаракат қилган. Унинг сўзларига кўра, намойишчиларга турли ресурслар етказилган, айрим оддий фуқаролар эса бу жараёнга атайлаб жалб этилган.

 

“Доналд Трамп, Бенямин Нетаняху ва айрим европалик етакчилар бизнинг муаммоларимиздан фойдаланиб, одамларни кўчага олиб чиқишга, низолар ва нафрат уйғотишга уринди. Бу оддий ижтимоий норозилик эмас эди”, — деди Пезешкиан ва жараён мувофиқлаштирилган сиёсий ҳаракат бўлганини таъкидлади.

 

Маълумот ўрнида, 2025 йил охирида Эронда иқтисодий вазият кескинлашуви ортидан мамлакат бўйлаб кенг кўламли норозилик намойишлари бошланган эди. Ушбу воқеалар халқаро миқёсда ҳам кескин мунозараларга сабаб бўлиб, АҚШ ва Европа Иттифоқи Эрон расмийларига нисбатан янги босим чораларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Берлинда илк бор Ўзбекистон–Германия касбий таълим форуми бўлиб ўтди

Германиядаги иш берувчилар билан бир нечта ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 30 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади

Президент Шавкат Мирзиёевга ҳарбий тайёргарлик ва Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш юзасидан ахборот тақдим этилди.

custom img

Собиқ ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев гаров эвазига озод этилди

У давлатга етказилган 200 млрд сўм зарар тўлиқ қоплангач қамоқ эҳтиёт чораси гаров эвазига ўзгартирилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади

2030 йилгача коммунал инфратузилмани янада ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди.

custom img

2026 йил майдан айрим ИЭСларда электр энергияси ишлаб чиқариш тарифлари оширилади

Ўзгаришлар аҳоли ва якуний истеъмолчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Шифокорлар шафқатсиз муомала фактларини ҳужжатлаштиришга ўқитилди

13–14 апрель кунлари Хива шаҳрида “Истанбул баённомасига мувофиқ қийноққа солиш ва шафқатсиз муомаланинг бошқа турларини суд-тиббий ҳужжатлаштириш” мавзусида икки кунлик тренинг бўлиб ўтди.

custom img

“Кабар” агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Тўланбой Қурбонов вафот этди

У 2003 йилдан буён хорижий мухбир сифатида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни холис ва тезкор ёритиб келган.

custom img

Ўзбекистон Беларусдан 4 минг гектар экин майдонини ижарага олади

Ушбу ер майдонида минг бош қорамол парваришлаш режалаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Эрон президенти норозилик намойишларида АҚШ, Исроил ва Европани айблади