Жаҳон

Германияда жамоат транспортида бутун мамлакат бўйлаб иш ташлаш бошланди

Мамлакатдаги энг йирик касаба уюшмалардан бири томонидан эълон қилинган 24 соатлик иш ташлаш сабаб метро, автобус ва трамвайлар қатнови бутунлай тўхтаган.

Германияда жамоат транспортида бутун мамлакат бўйлаб иш ташлаш бошланди

 

 

 

Германияда 2 февраль, душанба куни жамоат транспорти тизими деярли тўлиқ тўхтаб қолди. Мамлакатдаги энг йирик касаба уюшмалардан бири — Верди томонидан эълон қилинган 24 соатлик иш ташлаш сабаб метро, автобус ва трамвайлар қатнови бекор қилинди. Акция тахминан 90–100 минг нафар жамоат транспорти ходимини қамраб олган. Бу ҳақда A News хабар бермоқда.

 

Касаба уюшмаси ишчиларнинг сменаларини қисқартириш, кечки пайт ва дам олиш кунларидаги меҳнат учун юқорироқ ҳақ белгилаш, шунингдек айрим ҳудудларда иш ҳақини қарийб 10 фоизга оширишни талаб қилмоқда. Верди вакили Андреас Шаскертнинг айтишича, агар иш шароитлари яхшиланмаса, соҳада ходимлар етишмаслиги янада кучаяди.

 

Иш ташлаш Қуйи Саксониядан ташқари деярли барча федерал ерларда жамоат транспортига таъсир кўрсатди. Шу билан бирга, узоқ масофали ва минтақавий поездлар одатдагидек қатновни давом эттирмоқда. Қишки совуқ ва музлаган йўллар эса пиёда ёки велосипедда ҳаракатланишни янада хавфли қилган.

 

Транспорт операторлари, жумладан Берлиннинг БВГ компанияси, иш ташлашни «номутаносиб» деб баҳолаб, касаба уюшмасини музокараларга қайтишга чақирди. Айни пайтда Гамбург ва Саарбрюккен каби шаҳарларда иш ташлашни қўллаб-қувватловчи намойишлар ўтказилиши режалаштирилган. Бу акция Германияда давлат секторида меҳнат шароитлари атрофидаги кескинлик кучайиб бораётганини яна бир бор кўрсатди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Германияда жамоат транспортида бутун мамлакат бўйлаб иш ташлаш бошланди | Zamon.uz