Ўзбекистон

Ўзбекистон ва БМТТД Орол денгизи ҳавзасида сувли-ботқоқ экотизимларни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликни кучайтирмоқда

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида Бутунжаҳон сувли-ботқоқли ерлар кунига бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва БМТТД Орол денгизи ҳавзасида сувли-ботқоқ экотизимларни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликни кучайтирмоқда

 

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида Бутунжаҳон сувли-ботқоқли ерлар кунига бағишланган “Иқлим, ер ва сув ресурслари чорраҳасидаги сувли-ботқоқли ерлар: Орол денгизи ҳавзаси мисолида” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

 

Тадбир Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда БМТнинг Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида, “Орол денгизи ҳавзаси ландшафтининг таназзулга учраган ҳудудларида барқарор ҳаётни таъминлаш учун кўллар, сувли-ботқоқ ва қирғоқбўйи экотизимларини сақлаш ҳамда бошқариш лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

 

       

 

Маълумки, ҳар йили 2 февраль куни нишонланадиган Бутунжаҳон сувли-ботқоқли ерлар куни Рамсар конвенцияси қабул қилинган сана билан боғлиқ бўлиб, ушбу сана сувли-ботқоқ экотизимларнинг биоихилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгаришига мослашиш, сув ресурсларини тартибга солиш ҳамда аҳолининг барқарор турмуш манбаларини таъминлашдаги ҳал қилувчи аҳамиятига жамоатчилик эътиборини қаратишга хизмат қилади.

 

Семинарнинг асосий мақсади Ўзбекистон, хусусан Орол денгизи ҳавзасидаги сувли-ботқоқли ерлар, кўллар ва соҳил экотизимларининг экологик барқарорликни таъминлашдаги ўрнини муҳокама қилиш, уларни сақлаш ва тиклаш бўйича илмий ёндашувлар ҳамда амалий тажрибалар билан ўртоқлашишдан иборат бўлди. Шунингдек, иқлим ўзгариши шароитида ушбу экотизимларни муҳофаза қилиш орқали аҳолининг турмуш сифатини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Тадбирда давлат органлари вакиллари, академик доиралар, халқаро ташкилотлар, мустақил экспертлар, талабалар ва оммавий ахборот воситалари қатнашди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Green University вакиллари маърузалар билан иштирок этдилар.

 

     

 

Муҳокамалар давомида Рамсар конвенциясини амалга ошириш бўйича Ўзбекистоннинг миллий ютуқлари, сувли-ботқоқли ерларни муҳофаза қилишга доир илмий тадқиқотлар, шунингдек Арал Сеа Ветландс лойиҳаси доирасида олинган амалий натижалар тақдим этилди. Илм-фан ва таълимнинг роли, ёшларни экологик ташаббусларга жалб этиш, давлат идоралари, олий таълим муассасалари ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари семинарнинг муҳим йўналишларидан бири бўлди.

 

Тадбир якунида манфаатдор томонлар ўртасида мулоқотни кучайтириш, жамоатчилик хабардорлигини ошириш ҳамда Орол денгизи ҳавзасида сувли-ботқоқ экотизимларни муҳофаза қилиш, ер ва сув ресурсларини барқарор бошқариш соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда Рамсар халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқли ерлар рўйхатига Ўзбекистоннинг бешта ҳудуди киритилган. Улар қаторига Денгизкўл кўли , Арнасой кўллар тизими, Тудакўл ва Қуйимозор сув омборлари , Судоче кўллари ҳамда Жилтирбас кўли киради. Ушбу ҳудудлар ноёб флора ва фауна турларини сақлаш, сув балансини таъминлаш ҳамда табиий ресурслардан барқарор фойдаланишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, сувли-ботқоқли ерлар сув тошқинлари ва қурғоқчилик хавфини камайтириш, шунингдек иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишда муҳим табиий механизм ҳисобланади. Ер юзасининг тахминан 6 фоизини эгаллашига қарамасдан, сайёра бўйлаб ўсимлик ва ҳайвонот турларининг қарийб 40 фоизи айнан ушбу экотизимларда жамланган. Шу боис сувли-ботқоқли ерларни сақлаш ва тиклаш экологик барқарорлик билан бир қаторда аҳоли фаровонлиги ва мамлакатнинг узоқ муддатли барқарор ривожланиши учун ҳам стратегик аҳамиятга эга.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.