Ўзбекистон

Самарқандда МИБ банклар фойдасига 562 млрд сўм ундирди

Шу тариқа 43 794 та ижро ҳужжати тамомланган.

Самарқандда МИБ банклар фойдасига 562 млрд сўм ундирди

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтган йил давомида банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича самарали ишлар амалга оширилди.

 

Жумладан, 91 309 та ижро ҳужжати бўйича 2,3 трлн сўмга яқин қарздорликларни ундириш мақсадида ижро тадбирлари ўтказилди. Натижада 60 204 та ижро ҳужжати бўйича 1,3 трлн сўмлик якуний қарорлар қабул қилинди.

 

Шундан 43 794 та ижро ҳужжати бўйича 562 млрд сўмдан ортиқ маблағ амалда ундирилиб, банклар фойдасига йўналтирилди.

 

Қарздорликни ундиришни таъминлаш мақсадида қарздорларга тегишли 1 715 та мол-мулк хатланиб, умумий қиймати 636,6 млрд сўмни ташкил этган ушбу мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.

 

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда МИБ банклар фойдасига 562 млрд сўм ундирди | Zamon.uz