Ўзбекистон

Тошкент вилоятида МИБ орқали қидирувдаги шахслар топилиб, қарздорликлар бартараф этилмоқда

Биргина декабрь ойида 87 нафар шахс топилган ва ижро амалга оширилган.

Тошкент вилоятида МИБ орқали қидирувдаги шахслар топилиб, қарздорликлар бартараф этилмоқда

Бошқарманинг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан қарздор деб топилган 825 нафар шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган.

 

2025 йилнинг ўтган ўн икки ойи давомида 673 нафар қидирувдаги шахс топилиб, кейинги ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

 

Биргина  декабрь ойида 87 нафар шахс топилганлиги бу йўналишдаги ишлар самарадорлигидан далолат беради.

 

Шунингдек, алимент тўловчи қарздорлардан 83 нафари суд ҳужжати иш юритувга қабул қилинишидан аввал чет давлатларга чиқиб кетганлиги аниқланган. Уларга нисбатан давлатлараро қидирув эълон қилиниб, халқаро шартномалар асосида тегишли сўровномалар юборилган.

 

Масалан, Фуқаролик ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор М.С.дан ундирувчи Исмоилова фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди вояга етгунга қадар фарзандининг таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ҳамда тегишли ижро иши қўзғатилган.

 

Қарздор М.С.дан мазкур ижро ҳужжати бўйича моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган шахсни моддий таъминлаши лозимлигини аниқ билган холда, бу ҳақида бир неча бор огоҳлантирилганлигига қарамасдан 2022 йил 1 ноябрь кунидан 2026 йил 1 январь кунига қадар ҳисоблаб чиқилган жами 13.188.889 сўм миқдоридаги алимент пулларини тўламасдан, яшаш манзилини ўзгартирганлиги сабабли, унга нисбатан расман қидирув эълон қилинган эди.

 

Тезкор-қидирув ҳаракатлари даврида, қарздор топилди ҳамда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ қайта тушунтирилди. Қарздор жавобгарликни тушунган ҳолда қарздорликни тўлиқ бартараф этди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкент вилоятида МИБ орқали қидирувдаги шахслар топилиб, қарздорликлар бартараф этилмоқда | Zamon.uz