Жаҳон

“Эпштейн иши”дан янги фактлар ошкор бўлди

ФҚБ томонидан ўтказилган сўроқ жараёнида гувоҳлардан бири Дональд Трамп рафиқаси Мелания билан айнан Жефри Эпштейн орқали танишганини маълум қилган.

“Эпштейн иши”дан янги фактлар ошкор бўлди

 

АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) томонидан Жефри Эпштейн иши бўйича очиқланган ҳужжатлар асосида янги ва баҳсли маълумотлар ошкор бўлди. Ўтган ҳафта жамоатчиликка тақдим этилган материаллар ҳажми 3 миллиондан ортиқ ҳужжатни ташкил этган. Бу ҳақда El País нашри маълум қилди.

 

2019 йилда ФҚБ томонидан ўтказилган сўроқ жараёнида гувоҳлардан бири АҚШ президенти Дональд Трамп рафиқаси Мелания билан айнан Жефри Эпштейн орқали танишганини маълум қилган. Мазкур кўрсатма ҳужжатларда қайд этилган.

 

Шунингдек, ҳужжатларда Эпштейннинг 2014 йилда Украинада содир бўлган давлат тўнтаришидан кейин Rothschild Group бошқарув директори Ариан де Ротшильдга йўллаган хабари ҳам келтирилган. Унда Эпштейн Украинадаги беқарорликни «жуда катта имкониятлар» сифатида баҳолаган.

 

Орадан маълум вақт ўтгач, Rothschild Group Украина собиқ президенти Пётр Порошенкога тегишли бўлган Roshen ширинликлар компаниясини сотиб олгани ва Украинанинг энг йирик газ компанияси — «Нафтогаз»га молиявий хизматлар кўрсата бошлагани қайд этилган.

 

Ҳужжатларда, шунингдек, Эпштейн оролида зўравонликка учраган вояга етмаганлар орасида украиналик болалар сони кўп бўлгани ҳақидаги маълумотлар ҳам мавжуд.

 

Мазкур ошкор этилган фактлардан сўнг Польша ва Туркия расмийлари Эпштейн файлларида тилга олинган ўз фуқароларига нисбатан эҳтимолий зўравонлик ҳолатларини текшириш бўйича суриштирув ишларини бошлаган.

custom img

Трамп Эроннинг “сўзсиз таслим бўлишини” талаб қилди

АҚШ президенти Эрон таслим бўлгач, мамлакатни тиклашда АҚШ ва иттифоқчилари ёрдам беришини айтди.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда ҳалок бўлганлар сони 1300 дан ошди

Зарба берилган ҳудудларда қидирув-қутқарув ва вайроналарни тозалаш ишлари давом этмоқда.

custom img

АҚШ Эрондан кейин Кубага эътибор қаратади — Трамп

АҚШ президенти Куба масаласида давлат котиби Марко Рубио фаолиятига юқори баҳо берди ва Вашингтон бу йўналишни диққат билан кузатаётганини таъкидлади.

custom img

Озарбайжон Эрондаги дипломатларини чақириб олишга қарор қилди

Қарор Нахчивондаги дрон ҳужумидан сўнг қабул қилинган, аммо Эрон томони воқеа ортида учинчи кучлар бўлиши мумкинлигини билдирган.

custom img

Эрон хавфсизлик сабабли янги олий раҳбар номини эълон қилишни кечиктирди

АҚШ ва Исроил баёнотлари янги раҳбар ҳам эҳтимолий нишонга айланиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирмоқда.

custom img

Туркия 20 мартгача Эронга авиатранспорт рейсларини бекор қилди

БАА, Қатар, Қувайт ва Баҳрайнга парвозлар ҳам номаълум муддатга тўхтатилган.

custom img

Дубайда атиги 10 кунга етадиган озиқ-овқат маҳсулотлари қолди

Яқин Шарқдаги можаро Дубай ва бошқа шаҳарларда озиқ-овқат етказиб беришга жиддий таъсир кўрсатмоқда.

custom img

Теҳрон марказидаги Хоманаийнинг махфий бункери вайрон қилинди — IDF

Операцияда 50 га яқин ҳарбий самолёт иштирок этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"