Жаҳон

Эпштейн иши бўйича 6 миллион саҳифалик ҳужжатлар аниқланган

Аниқланган ҳужжатларнинг катта қисми ошкор этилмаган, адвокат Эпштейн файллари бўйича АҚШ Адлия вазирлигини шаффофлик етишмаслигида айбламоқда.

Эпштейн иши бўйича 6 миллион саҳифалик ҳужжатлар аниқланган

 

Вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилишда айбланган америкалик молиячи Жеффри Эпштейн иши бўйича ҳужжатларнинг тахминан ярми жамоатчиликка ошкор этилмаган. Бу ҳақда аёллар ҳуқуқлари бўйича адвокат, МсАллистер Оливариус юридик фирмаси асосчиси Энн Оливариус маълум қилди, деб хабар бермоқда The Guardian.

 

Унинг айтишича, АҚШ Адлия вазирлиги дастлаб Эпштейн иши доирасида 6 миллиондан ортиқ саҳифадан иборат материалларни аниқлаган, бироқ ҳозирга қадар уларнинг фақат ярми эълон қилинган. Вазирлик қолган ҳужжатлар такрорий, нотўғри ёки ҳуқуқий чекловлар сабаб тақдим этилмаганини билдирмоқда.

 

Ўтган ҳафта АҚШ Бош прокурори ўринбосари Тодд Бланш Эпштейн иши бўйича тахминан 6 миллион саҳифалик ҳужжатлар аниқланганини тасдиқлаб, бу “максимал шаффофликни таъминлаш” мақсадида турли манбалардан йиғилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, якуний тарзда эълон қилинган саҳифалар сони дастлаб тўпланган материаллардан анча кам.

 

Энн Оливариус Адлия вазирлиги баёнотларига шубҳа билан қарашини билдириб, ҳужжатларни айнан уларни сақлаётган томон баҳолаётгани суиистеъмол қилиш хавфини келтириб чиқаришини қайд этди.

 

Шунингдек, Марш Лав Фирм адвокати Женнифер Фриман ҳукуматнинг миллионлаб ҳужжатларни эълон қилмасдан қолдириши Эпштейн иши бўйича жавобгарликдан қочишга уриниш бўлиши мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, жабрланувчилар номлари ошкор қилинаётган бир пайтда, айрим гумонланувчиларнинг исмлари яширилмоқда.

 

АҚШ конгрессмени Жейми Раскин эса эълон қилинган 3 миллион файлдан 10 мингдан ортиғи таҳрирланганини маълум қилиб, маълумотлар босқичма-босқич ва тўлиқ бўлмаган шаклда тақдим этилаётганини таъкидлади.

 

Адлия вазирлиги Эпштейн файлларини Президент Доналд Трамп томонидан имзоланган Эпштейн файллари шаффофлиги тўғрисидаги қонун (EFTA) асосида бир неча босқичда эълон қилган. Энг сўнгги ва кенг қамровли эълон 30 январь куни бўлиб, унда қарийб 2 мингта видео ва 180 мингдан ортиқ расм очиқланган.

Саудия Арабистонида вертолёт қулади: икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди

Саудия Арабистонида вертолёт қулади: икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди

Расмийлар бунга техник носозлик сабаб бўлганини билдирган, Ямандаги ҳусийлар эса вертолёт ракета билан уриб туширилганини даъво қилмоқда.

Исроиллик кўчманчилар дипломатларга ҳужум қилди: Франция мэри ҳам калтакланди

Исроиллик кўчманчилар дипломатларга ҳужум қилди: Франция мэри ҳам калтакланди

Делегация фаластинлик зайтун йиғувчилар ҳолидан хабар олиш учун босиб олинган Ғарбий Соҳилга келган.

Санкт-Петербургга дронлар ҳужум қилди: нефть терминали ва ВК маълумотлар маркази нишонга олинди

Санкт-Петербургга дронлар ҳужум қилди: нефть терминали ва ВК маълумотлар маркази нишонга олинди

Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти дронлар ҳужумига учради.

Жанубий Кореяда умрбодга қамалган ўзбекистонлик озод қилинди: суд ишни қайта кўриб чиқади

Жанубий Кореяда умрбодга қамалган ўзбекистонлик озод қилинди: суд ишни қайта кўриб чиқади

Суд 2009 йилдаги такси ҳайдовчиси қотиллиги бўйича терговда қонунбузарликлар аниқлангани сабабли ишни қайта кўриб чиқишга қарор қилди.

Трамп ва Путиннинг дизель келишуви: АҚШ Конгрессида уни бекор қилиш таклиф этилди

Трамп ва Путиннинг дизель келишуви: АҚШ Конгрессида уни бекор қилиш таклиф этилди

Қонун лойиҳаси қабул қилинса, Россия дизелини халқаро бозорларга етказиб беришга берилган вақтинчалик рухсат бекор қилиниши мумкин.

“Дўзах санкциялари”: Трамп Россияга қарши янги чекловларни бекор қилди

“Дўзах санкциялари”: Трамп Россияга қарши янги чекловларни бекор қилди

АҚШ президенти Россия нефти ва газини харид қилувчи айрим давлатларга тарифлар жорий этиш чораларини ҳам тўхтатди.

Икки самолёт Москвага қўна олмади: Ўзбекистон рейслари йўналиши ўзгартирилди

Икки самолёт Москвага қўна олмади: Ўзбекистон рейслари йўналиши ўзгартирилди

Москвада эҳтимолий дрон ҳужуми хавфи сабаб “Ковер” режими жорий этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Яшашда давом этишингиз керак”: Жанубий Корея президенти фуқароларга мурожаат қилди

“Яшашда давом этишингиз керак”: Жанубий Корея президенти фуқароларга мурожаат қилди

Мамлакат 2030 йилгача ўз жонига қасд қилиш даражасини пасайтирмоқчи.