Жаҳон

Илон Маск дунёнинг энг бой одами сифатида рекорд ўрнатди

Унинг умумий бойлиги 852 миллиард долларга етган.

Илон Маск дунёнинг энг бой одами сифатида рекорд ўрнатди

 

Forbes журнали маълумотларига кўра, америкалик тадбиркор Илон Маск инсоният тарихида соф бойлиги 800 миллиард доллардан ошган биринчи шахс бўлди. Унинг умумий бойлиги 852 миллиард долларга етган.

 

Маск бойлигининг кескин ошишига SpaceX компаниясининг сунъий интеллект йўналишидаги xAI компаниясини сотиб олиши сабаб бўлган. Нашрга кўра, мазкур битим тадбиркорнинг соф бойлигини бир йўла 84 миллиард долларга оширган.

 

Битимдан аввал Илон Маск SpaceX'нинг қарийб 42 фоизига, xAI'нинг эса 49 фоизига эгалик қилган. SpaceX 1 триллион долларга, xAI эса 250 миллиард долларга баҳоланган қўшилишдан сўнг Маск умумий қиймати 542 миллиард долларга тенг бўлган компаниянинг 43 фоиз улушини сақлаб қолди. Форбесънинг таъкидлашича, SpaceX ҳозирда Маскнинг энг қиммат активига айланган.

 

Бундан ташқари, Илон Маск Тesla компаниясининг 12 фоиз акцияларига (178 миллиард доллар) ҳамда 124 миллиард долларлик акция опционларига эга. Бу кўрсаткичлар уни бошқа миллиардерлардан кескин олдинга олиб чиқди.

 

Рейтингда иккинчи ўринни Google асосчиларидан бири Ларри Пейж эгаллаб турибди. Унинг соф бойлиги 281 миллиард долларга баҳоланмоқда, бу Маскдан қарийб 570 миллиард долларга кам.

 

The Economist нашрининг ёзишича, SpaceX ва xAI ўртасидаги «мега-бирлашув» иқтисодий жиҳатдан баҳсли ҳисобланади. Нашр xAI'нинг катта молиявий харажатлари, паст даромади ва қарздорлиги сабабли Маск SpaceX маблағлари орқали сунъий интеллект лойиҳасини субсидиялашга мажбур бўлаётганини қайд этади.

 

Шунингдек, Европа Иттифоқи ва Буюк Британияда Х ижтимоий тармоғи юзасидан олиб борилаётган терговлар SpaceX учун молиявий хавф туғдириши мумкин. Жарималар компания глобал даромадининг 6–10 фоизигача етиши эҳтимоли бор.

custom img

Покистон Эрон уруши фонида Саудия Арабистонига минглаб аскар ва қирувчи самолётлар юборди

Юборилган техникалар покистонлик ҳарбийлар томонидан бошқарилади, харажатларни эса Саудия Арабистони қоплайди.

custom img

Туркияда ресторандаги отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Гумондорни қўлга олиш учун вертолётлар ёрдамида қидирув ишлари бошланган. У 17 ёшда экани айтилмоқда.

custom img

Россияга визасиз кираётган мигрантлар учун 1 июлдан “RuID” мажбурий бўлади

Янги тартиб Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Озарбайжон ва Грузия фуқароларига ҳам татбиқ этилади.

custom img

Эроннинг вазияти кескин минтақадаги стратегик легитимлиги, структуравий чидамлилиги ва тинчликка асосланган дипломатияси

Эрон миллий жипслик ва бирлик, ҳарбий кучларининг қудрати ва мустаҳкамлиги, олий раҳбарнинг донишмандона чоралари, ҳуқуқий легитимлик, иқтисодий чидамлилик ва охир-оқибат тинчликка асосланган фаол дипломатия каби олтита компонентга таянган ҳолда, кўп қутблиликка интилаётган тартибда ўз мавқеини мустаҳкамламоқда.

custom img

АҚШда иккита қирувчи самолёт ҳавода тўқнашиб кетди

Тўрт нафар экипаж аъзоси парашютлардан фойдаланиб самолётни тарк этган.

custom img

ЖССТ Конго ва Угандадаги Эбола сабаб халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилди

Эболанинг Бундибугё вируси штамми сабаб касалланиш ҳолатлари ошмоқда.

custom img

Эрон келишувга рози бўлмаса, қаттиқ зарбага учрайди— Трамп

Доналд Трамп Теҳронни АҚШ билан эҳтимолий келишув бўйича тезроқ ҳаракат қилишга чақирди.

custom img

Францияда Саудия валиаҳд шаҳзодасига қарши тергов бошланди

Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд журналист Жамол Қошиқчининг қийноққа солиниши ва мажбуран йўқолиб қолишига алоқадорликда айбланмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"