0

Хитой электромобилларда “кўринмас” эшик тутқичларини тақиқлади

Қарор электр транспорт воситалари иштирокида юз берган бир қатор ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисаларидан сўнг қабул қилинган.

Хитой электромобилларда “кўринмас” эшик тутқичларини тақиқлади

 

Хитой электромобилларда яширин (электрон ёки «кўринмас») эшик тутқичларини қўллашни расман тақиқлаган биринчи давлат бўлди. Тегишли талаблар Хитой Саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги томонидан эълон қилинди ва 2027 йил 1 январдан кучга kiradi.Bu ҳақда BBС хабар берди.

 

Қарор электр транспорт воситалари иштирокида юз берган бир қатор ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисаларидан сўнг қабул қилинган. Хусусан, айрим аварияларда электр тизимидаги носозлик сабаб эшикларни очиш имкони бўлмагани қайд этилган. Шундан сўнг электромобиллар хавфсизлиги масаласи тартибга солувчи органлар томонидан кучайтирилган назоратга олинган.

 

Янги қоидаларга кўра, Хитой бозорида сотиладиган транспорт воситалари ичкаридан ҳам, ташқаридан ҳам механик усулда очиладиган эшик тизимига эга бўлиши шарт. Ҳар бир йўловчи эшигида ташқи томондан механик очиш механизмига киришни таъминловчи махсус чуқурча бўлиши талаб этилади. Шунингдек, салон ичида эшикни қўлда қандай очиш мумкинлигини кўрсатувчи аниқ белгилашлар ўрнатилиши лозим.

 

Ҳозирда тасдиқланган ва Хитой бозорига киришга тайёрланаётган автомобилларга эшик очиш механизмларини мослаштириш учун икки йиллик ўтиш даври берилади.

 

Маълумот учун, яширин электрон эшик тутқичлари илк бор 2012 йилда Tesla Model S автомобилида қўлланилган ва кейинчалик Хитой ишлаб чиқарувчилари орасида кенг тарқалган. China Daily нашрига кўра, Хитой бозорида энг кўп сотиладиган 100 та NEV моделининг қарийб 60 фоизи ана шундай тутқичлар билан жиҳозланган.

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"