Ўзбекистон

Исломободдаги кўчалардан бирига Тошкент ва янгидан барпо этиладиган боғга Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди

Буюк саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилган янги боғ тарихий мерос ва умумий қадриятларга ҳурмат ифодаси сифатида эътироф этилмоқда.

Исломободдаги кўчалардан бирига Тошкент ва янгидан барпо этиладиган боғга Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди

 

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистонга давлат ташрифи доирасида Исломобод шаҳридаги кўчалардан бирига Тошкент номи, янги барпо этиладиган боғга эса Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини бериш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбир икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликнинг муҳим рамзий ифодаси сифатида баҳоланди.

 

Маросимда Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф мазкур қарор Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги чуқур тарихий ҳамда маданий алоқаларни акс эттиришини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу ташаббус икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганининг яна бир тасдиғидир.

 

Исломободда ташкил этилаётган Тошкент кўчаси икки халқ ўртасидаги яқинлик ва ҳамкорликни ифодаловчи муҳим рамзлардан бири бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга, буюк саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилган янги боғ тарихий мерос ва умумий қадриятларга ҳурмат ифодаси сифатида эътироф этилмоқда.

 

Таъкидланишича, Тошкент кўчаси ва Бобур боғи Ўзбекистон ва Покистон халқлари ўртасидаги дўстлик, ҳурмат ва ўзаро ишонч ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мазкур ташаббус икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Исломободдаги кўчалардан бирига Тошкент ва янгидан барпо этиладиган боғга Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди | Zamon.uz