Жаҳон

Трамп келгуси 3 йилда асосий эътиборини Марказий Осиёга қаратмоқчи

АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор АҚШ узоқ вақт давомида бу минтақага етарлича эътибор бермаганини таъкидлади.

Трамп келгуси 3 йилда асосий эътиборини Марказий Осиёга қаратмоқчи

 

АҚШ президентининг махсус вакили, асли тошкентлик бўлган Сержио Гор Қўшма Штатлар келгуси уч йилдаги сиёсати Марказий Осиёга аҳамият қаратишини Қирғизистон пойтахти Бишкекда журналистлар билан бўлган учрашувда айтди.

 

Элчи Гор АҚШ узоқ вақт давомида бу минтақага етарлича эътибор бермаганини таъкидлади.

 

“Менда президент Трампнинг бевосита оддий кўрсатмаси бор - Қўшма Штатлар бу минтақа билан ишлашни хоҳлайди, Қўшма Штатлар бу минтақага устувор аҳамият беради ва биз маъмуриятимизнинг келгуси уч йилдаги сиёсатини айнан шу асосда қурмоқчимиз. Узоқ вақт давомида АҚШ бу минтақага етарлича эътибор бермади. Президент Трамп бошчилигида биз буни ўзгартирмоқчимиз“, — деган Гор.

 

Элчи АҚШ бу минтақадаги давлатлар билан технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи эканини айтди.

 

“Ўтган йили Оқ уйдаги С5+1 саммитида ҳамма гувоҳ бўлганидек, бу устуворлик Овал кабинетдан келиб чиқмоқда. Бу биз эътибор қаратадиган нарса, бу биз сиёсатимизни қурадиган нарса. Бу ҳар икки томон учун ҳам фойдали. Бизда энг яхши технологиялар бор, бизда энг яхши имкониятлар бор. Биз минтақа мамлакатлари ва ҳамкорлар билан ҳамкорликни айнан шу йўналишда қурмоқчимиз. Мен бугун форумда иштирок этаётган компаниялар рўйхатига қарадим ва адолатли равишда айтмоқчиманки, бу минтақага ташриф буюрган компанияларнинг энг узун ва аҳамиятли рўйхати. Биз келгуси ойлар ва йилларда шунга таянамиз. Бу фақат бошланиши”, — деган Элчи Сержио Гор.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.