Ўзбекистон

2026 йилда ИЭСларда таъмирлаш орқали 182 МВт қўшимча қувват тикланади

Жорий йил ИЭСларда 35 та энергоқурилмада мукаммал ва ўрта таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ишлаб чиқариш қувватлари ва энергия самарадорлиги оширилади.

2026 йилда ИЭСларда таъмирлаш орқали 182 МВт қўшимча қувват тикланади

2026 йилда иссиқлик электр станцияларида таъмирлаш кампанияси натижасида қўшимча 182 МВт қувват тикланади ҳамда эскириш даражаси 49 фоиздан 47 фоизга пасаяди.

 

Жорий йилда иссиқлик электр станцияларида таъмирлаш кампанияси доирасида жами 35 та энергоқурилмада мукаммал ва ўрта таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, 9 та энергоблок, 12 та қозон қурилмаси, 6 та буғ-газ қурилмаси, 3 та газ-турбина қурилмаси, 3 та турбина қурилмаси ҳамда 2 та газ-поршен агрегати таъмирланади.

 

Ҳозирги кунда генерация тизимининг асоси бўлган давлат иссиқлик электр станцияларининг умумий қуввати 13 277 МВтга тенг бўлган 153 та энергоқурилмаси ишламоқда, уларнинг 37 тасини (6 711 МВт ёки 51 фоизи) янги замонавий, энергия самарадор ҳамда тежамкор қурилмалар, қолган 116 тасини (6 566 МВт ёки 49 фоизи) анъанавий қурилмалар ташкил этади.

 

2026-2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида  иссиқлик электр станцияларидаги таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари электр энергияси бўйича 182 МВтга, иссиқлик энергияси бўйича эса 200 Гкал/соатга тикланади ҳамда ускуналарнинг эскириш даражаси 49 фоиздан 47 фоизга пасайишига эришилади.

 

Бу борада, мавсумга тайёргарлик жараёнида тасдиқланган иш режаларига қатъий риоя этиш, созлаш ишларини сифатли бажариш ҳамда ижро интизомини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланган. Шу билан бирга, жорий таъмирлаш кампаниясини самарали ташкил этиш мақсадида маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш ҳам амалга оширилади.

 

Шуни таъкидлаш лозимки, таъмирлаш ишларида ишлаб чиқарувчи корхоналар - “General Electric” (АҚШ), “Mitsubishi Corporation” (Япония), “Harbin Electric Corporation” (Хитой) компаниялари мутахассислари ҳам  иштирок этадилар.

 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Матбуот хизмати

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.