Жаҳон

Венс Жанубий Кавказга йўл олмоқда. Бундан Марказий Осиёга нима наф?

Марказий Осиё ва Европа ўртасида янги транспорт йўлаги шакллантирилиши мумкин.

Венс Жанубий Кавказга йўл олмоқда. Бундан Марказий Осиёга нима наф?

 

АҚШ вице-президенти Ж.Д. Венс февраль ойида Арманистон ва Озарбайжонга ташриф буюради. Бу сафар Вашингтоннинг Жанубий Кавказдаги тинчлик жараёнига ва TRIPP (“Халқаро тинчлик ва фаровонлик йўли”) лойиҳасини илгари суришга қаратилган саъй-ҳаракатлари кучайганини кўрсатмоқда. 

 

TRIPP Арманистон орқали Озарбайжоннинг Нахчивон ҳудудини асосий қисм билан боғлашни, шунингдек савдо, энергетика, логистика ва рақамли алоқаларни ривожлантиришни кўзда тутади. Лойиҳа Марказий Осиё ва Европа ўртасида янги транспорт йўлагини шакллантириши мумкин.

 

Бироқ таҳлилчиларга кўра, ташаббус муваффақияти барқарорлик, шаффофлик ва АҚШ–Европа Иттифоқи мувофиқлашувига боғлиқ. Мутахассислар минтақада санкцияларни четлаб ўтиш хавфи мавжудлигини эслатиб, кучайган боғлиқлик назорат қилинмаса, молиявий хатарлар ортишини таъкидлашмоқда.

 

Сафар 2025 йилда АҚШ воситачилигида Арманистон ва Озарбайжон ўртасида эришилган тинчлик келишувидан кейин амалга ошмоқда. Экспертларга кўра, Вашингтон минтақага энди фақат хавфсизлик нуқтайи назаридан эмас, балки иқтисодий имкониятлар призмасидан ҳам қарай бошлаган.

 

TRIPP оддий инфратузилма лойиҳаси эмас — унда рақамлаштириш ва илғор технологиялар муҳим ўрин тутади. Агар лойиҳа Зангузор ва Ўрта йўлак орқали Марказий Осиё билан боғланса, янги минтақалараро иқтисодий ва рақамли экотизим шаклланиши мумкин.

 

Шу билан бирга, таҳлилчилар TRIPP тақдири самарали бошқарув ва АҚШ, Европа Иттифоқи ҳамда минтақавий ҳамкорлар ўртасидаги яқин ҳамкорликка бевосита боғлиқ эканини таъкидлашмоқда.

 

Агар TRIPP Арманистон–Озарбайжон йўналиши орқали Зангузор ва Ўрта йўлак билан боғланса, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон каби давлатлар Европа бозорларига Россия ва Эронни четлаб ўтган ҳолда чиқиш имконига эга бўлади. Бу эса минтақа мамлакатлари учун экспорт географиясини кенгайтириш, транзит даромадларини ошириш, логистика мустақиллигини кучайтириш каби реал иқтисодий имкониятларни яратди.

 

Шу билан бирга, лойиҳа Ғарбнинг Марказий Осиёдаги таъсирини кучайтириш, Хитойнинг “Бир камар — бир йўл” ташаббусига муқобил йўналиш яратиш ва Россиянинг транзит монополиясини юмшатиш мақсадларига ҳам хизмат қилмоқда.

 

Аммо хавф ҳам бор: кучайган транспорт ва рақамли боғлиқлик минтақани йирик геосиёсий рақобат майдонига айлантириши мумкин. Шу сабаб Марказий Осиё давлатлари TRIPP'га фақат иқтисодий лойиҳа сифатида эмас, балки узоқ муддатли геосиёсий қарор сифатида ёндашишга мажбур бўлади.

 

Қисқаси, TRIPP Марказий Осиё учун янги имкониятлар эшигини очмоқда — бироқ бу эшик ортида катта кучлар ўйини ҳам турибди. 

 

Шоҳжаҳон Мажидов

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.