Жаҳон

АҚШ Россиядан воз кечиши эвазига Арманистонга 9 млрд доллар таклиф қилди

Таклиф доирасида АҚШ Арманистон билан тинч мақсадларда ядро энергиясидан фойдаланиш бўйича кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўймоқчи.

АҚШ Россиядан воз кечиши эвазига Арманистонга 9 млрд доллар таклиф қилди

 

 

АҚШ Арманистонга Россияга энергетик қарамликни камайтириш эвазига 9 миллиард долларгача инвестиция таклиф қилди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берди. Мазкур ташаббус Вашингтоннинг Жанубий Кавказдаги таъсирини кучайтириш ва минтақадаги геосиёсий мувозанатни қайта шакллантириш стратегиясининг бир қисми сифатида баҳоланмоқда.

 

Таклиф доирасида АҚШ Арманистон билан тинч мақсадларда ядро энергиясидан фойдаланиш бўйича кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўймоқчи. 9 февраль куни Ереванда АҚШ вице-президенти Жей Ди Венс ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ушбу йўналишдаги икки томонлама битимни имзолади. Ҳужжат Америка ядро технологиялари, ёқилғиси ва хизматларини етказиб бериш учун ҳуқуқий асос яратади.

 

Ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири сифатида кичик модулли реакторлар (СМР) таклиф қилинмоқда. АҚШ бу технологияни совет даврида қурилган ва ҳозир фаолият юритаётган Арманистон атом электр станциясига муқобил ечим сифатида кўрмоқда. Дастлабки босқичда 5 миллиард долларгача экспорт амалга оширилиши, кейинчалик эса ёқилғи етказиб бериш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича яна 4 миллиард долларлик узоқ муддатли шартномалар тузилиши мумкин.

 

Ҳозирда Арманистоннинг Метсамор ҳудудида жойлашган атом электр станцияси мамлакат электр энергиясининг қарийб 40 фоизини ишлаб чиқаради. Мазкур объект Жанубий Кавказдаги ягона атом станцияси бўлиб, унинг фаолиятида Россиянинг «Росатом» компанияси иштирок этади. Шу билан бирга, Арманистон янги атом станцияси қуриш ва энергетик манбаларни диверсификация қилиш имкониятларини фаол ўрганмоқда.

 

Арманистон бош вазири Никол Пашинян ушбу келишув энергетика соҳасида янги имкониятлар яратишини ва мамлакат энергетик мустақиллигини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Россиядан воз кечиши эвазига Арманистонга 9 млрд доллар таклиф қилди | Zamon.uz