Жаҳон

Макрон: Европа беш йил ичида жиддий инқироз хавфига дуч келиши мумкин

Франция президенти Хитой билан савдо босими ва АҚШ сиёсатидаги беқарорликни асосий таҳдидлар сифатида кўрсатди.

Макрон: Европа беш йил ичида жиддий инқироз хавфига дуч келиши мумкин

 

 

Франция президенти Эммануэл Макрон Европа зарур чоралар кўрмаса, яқин беш йил ичида жиддий инқирозга юз тутиши ва ҳатто йўқолиб кетиш хавфи остида қолиши мумкинлигини билдирди. У бу ҳақда 10 февраль куни Tagesanzeiger газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

 

Макроннинг таъкидлашича, Европа ҳозир икки томонлама босим остида қолган. Бир томондан, Хитой билан савдо муносабатларида босим кучаймоқда, иккинчи томондан эса АҚШ сиёсатидаги ноаниқлик ва беқарорлик вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.

 

"Европа ушбу жараёнларда ёки томошабин бўлиб қолади, ёки фаол иштирок этиши лозим", — деди Франция президенти.

 

Шунингдек, Макрон Гренландия билан боғлиқ вазиятни Европа учун муҳим геосиёсий бурилиш нуқтаси деб атади. Унинг фикрича, бу ҳолат қитъага нисбатан мавжуд таҳдидларни очиқ-ойдин намоён қилмоқда.

 

Президент, шунингдек, Европа жамиятида умидсизлик кайфияти кучайиб бораётганини ҳам қайд этди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Макрон: Европа беш йил ичида жиддий инқироз хавфига дуч келиши мумкин | Zamon.uz