Ўзбекистон

Самарқандда ноқонуний қум-шағал қазиб олиш ҳолати фош этилди

Фуқарога жарима қўлланиб, 158,1 млн сўм зарар ҳисобланди.

Самарқандда ноқонуний қум-шағал қазиб олиш ҳолати фош этилди

 

Самарқанд вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда Тойлоқ тумани Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

 

Рейд давомида Тойлоқ тумани “Гўлба” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Ф.Ж. томонидан туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Дарғом каналидан “Volvo” русумли экскаватор ҳамда “KamAZ” юк машинаси ёрдамида ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаси қазиб олинаётгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан жарима қўлланилди ҳамда табиий объектларга етказилган зарар миқдори 158 миллион 100 минг сўм этиб ҳисобланди.

 

Қоидабузарликда фойдаланилган махсус техника ва транспорт воситалари вақтинча жарима майдонига жойлаштирилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда ноқонуний қум-шағал қазиб олиш ҳолати фош этилди | Zamon.uz