Ўзбекистон

“Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” экспозицияси Barco халқаро мукофотига сазовор бўлди

Barco компанияси Ўзбекистоннинг замонавий мультимедиавий маданий лойиҳасини энг илғор визуал ечимлардан бири сифатида эътироф этди.

“Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” экспозицияси Barco халқаро мукофотига сазовор бўлди

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида яратилган “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” мультимедиавий экспозицияси нуфузли халқаро технологик компания Barco томонидан соҳавий мукофот билан тақдирланди.

 

Мазкур лойиҳа маданий маконда илғор визуал технологияларни бадиий ечимлар билан уйғунлаштирган энг муваффақиятли намуналар қаторида эътироф этилди. Экспозицияда кенг кўламли 3D mepping, иммерсив шоу ва рақамли саҳналаштириш технологиялари қўлланилиб, томошабинларда минтақа тарихи ҳамда интеллектуал меросига чуқур шўнғиш ҳиссини уйғотади.

 

Лойиҳанинг ижодий концепцияси ва визуал реализацияси йирик мультимедиавий саҳнавий лойиҳалар билан танилган халқаро ижодий жамоа томонидан амалга оширилди. Марказнинг техник мутахассислари билан ҳамкорликда ноёб аудиовизуал услуб ишлаб чиқилиб, бадиий ғоя ва замонавий технологиялар уйғунлаштирилди.

 

Экспозиция доирасида юқори технологияли Barco лазер проекторлари қўлланилиб, юқори ёрқинлик, ранг аниқлиги ва тасвир барқарорлиги таъминланди. Натижада марказ фасади ва ички маконлари динамик визуал майдонга айлантирилиб, Ўзбекистоннинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси — буюк алломалар давридан тортиб замонавий тараққиёт босқичигача — ифодаланди.

 

Экспозиция даврлар изчиллигини акс эттириб, маданий ва илмий тикланишнинг стратегик қарашларини намоён этади. Қўлга киритилган мукофот лойиҳа юқори профессионал даражада амалга оширилганини тасдиқлаб, Ислом цивилизацияси марказининг халқаро миқёсдаги замонавий маданий-илмий платформа сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамлади.

 

Маълумот учун, Марказ буюртмаси асосида Россиянинг Sila Sveta компанияси томонидан яратилган маппинг-шоу 25 дақиқалик ижодий лойиҳа бўлиб, унда 47 та ёруғлик технологияси қўлланилди. Лойиҳа устида қарийб 100 нафар ижодий ва техник мутахассис ҳамда 50 нафар график дизайнер ишлаган. Шоу марказ томонидан тақдим этилган тарихий ва илмий материаллар асосида яратилган бўлиб, ҳар бир проекция, ранг ва мусиқий элемент Ўзбекистон илм-фани ҳамда маданий меросини акс эттиради.

 

Шоунинг муҳим рамзий саҳналаридан бири — Қуръони карим очилиш саҳнаси ва «Иқро» оятларининг янграшидир. Ушбу бадиий ечим маърифатнинг тарихдан келажакка узатилишини ифодалайди.

 

Шоу марказий ғоясида инсон ва унинг илмий мероси асосий ўрин тутади. Проекцияларда Ибн Сино, Хоразмий, Имом Бухорий, Амир Темур ва Мирзо Улуғбек каби буюк сиймолар акс эттирилган.

 

Ҳозирда маппинг-шоу Хоразм ҳудудида тажриба тарзида намойиш этилмоқда. Синов натижалари асосида лойиҳа янада такомиллаштирилиши режалаштирилган.

 

Лойиҳа тарих ва замонавий технологиялар уйғунлигининг ёрқин намунаси сифатида баҳоланиб, келгусида янги инновацион ечимларни жорий этиш режалаштирилган.

custom img

Самарқандда Медиа ҳафталик якунланди

Ҳафталик доирасида 700 нафардан ортиқ иштирокчи қамраб олинди, медиа соҳасига 84 нафар мобилограф ва 109 нафар SMM мутахассиси кириб келди.

custom img

Бойсунда сел оқибатида яна нефть аралаш суюқлик оқмоқда

Ҳодиса 2026 йил 2 май куни хандақ бузилиши оқибатида юз берган.

custom img

Минглаб сайёҳларни жалб қилаётган Бойсун бағридаги муқаддас манзил: Хўжа Майхона ота зиёратгоҳи

Бу масканнинг энг диққатга сазовор жиҳати асрлар давомида бир маромда оқиб келаётган муқаддас булоқдир.

custom img

Чирчиқда юк вагони устига чиққан икки нафар ўқувчини ток урди

Болалар оғир куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

custom img

Наманганда алимент тўламай юрган аёл кафедан топилди

Маълум бўлишича, у узоқ вақт давомида давлат ижрочиларидан яшириниб юрган.

custom img

Тошкентда алиментчи ота “фол очтириш операцияси”да қўлга тушди

Маълумотларга кўра, эркак 4 йил давомида алимент тўламай келган. Натижада қарздорлик 75 млн сўмдан ошиб кетган.

custom img

АҚШдан депортация қилинган 26 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Рейс икки давлат идоралари ҳамкорлигида ташкил этилди.

custom img

Президент ўзбекистонлик аскарни ўз уйида яширган британиялик эр-хотинни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Ле Бретонлар уруш йилларида фашистлар концлагеридан қочиб чиққан ўзбекистонлик аскарнинг ҳаётини сақлаб қолган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"