Ўзбекистон

Аёлларнинг суд тизимидаги ўрни — давлат сиёсатининг изчил давом этаётган устувор йўналиши

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги ўрнини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланди. Бу йўналишда қабул қилинаётган қарор ва фармонлар давлат раҳбарининг мазкур масалага алоҳида эътибор қаратаётганини яққол намоён этмоқда.

Аёлларнинг суд тизимидаги ўрни — давлат сиёсатининг изчил давом этаётган устувор йўналиши

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги ўрнини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланди. Айниқса, суд-ҳуқуқ соҳасида гендер тенгликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар изчил ва тизимли тус олмоқда. Бу йўналишда қабул қилинаётган қарор ва фармонлар давлат раҳбарининг мазкур масалага алоҳида эътибор қаратаётганини яққол намоён этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлиги ва очиқлигини ошириш ҳамда суд мустақиллиги кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида суд тизимида аёл судьялар улушини камида 30 фоизга етказиш вазифаси белгилаб қўйилиши бежиз эмас. Бу кўрсаткич оддий статистик рақам эмас, балки суд ҳокимиятида гендер мувозанатни таъминлаш, қарор қабул қилиш жараёнларига турли ижтимоий тажриба ва қарашларни жалб этиш орқали адолат сифатини оширишга қаратилган стратегик мақсаддир.

 

Давлат раҳбари томонидан хотин-қизларнинг касбий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш масаласи доимо устувор вазифа сифатида белгилаб келинмоқда. Суд тизимига нисбатан бундай ёндашув эса ислоҳотларнинг чуқур ижтимоий мазмунга эга эканини кўрсатади. Зеро, суд фақат ҳуқуқни қўлловчи орган эмас, балки жамиятда адолат, ишонч ва қонунийлик муҳитини шакллантирувчи муҳим институтдир. Унда аёллар иштирокининг кенгайиши эса инсон ҳуқуқлари, оилавий муносабатлар, вояга етмаганлар ишлари каби соҳаларда янада сезгир ва мувозанатли ёндашувни таъминлайди.

 

Фармонда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида хотин-қизлар учун квоталар жорий этилиши назарда тутилгани ҳам давлат раҳбарининг узоқни кўзлаган сиёсати самарасидир. Бу қарор тасодифий эмас, у аёлларнинг судьялик лавозимига тайёргарлик босқичидаёқ тенг имкониятларга эга бўлишини таъминлайди. Демак, гендер тенглик фақат натижада эмас, балки жараённинг ўзида ҳам таъминланмоқда.

 

Шунингдек, аёл судьялар касбий ҳамжамиятини ривожлантириш ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу орқали аёл судьялар ўртасида тажриба алмашиш, касбий қўллаб-қувватлаш муҳитини шакллантириш ва етакчи кадрлар захирасини яратиш имконияти кенгаяди. Бундай институционал қўллаб-қувватлаш гендер тенгликни мустаҳкамлашнинг барқарор механизми ҳисобланади.

 

Мазкур ёндашувлар давлат раҳбарининг гендер тенгликни таъминлашга доир сиёсатининг изчил давоми эканини кўрсатади. Сўнгги йилларда хотин-қизларни давлат бошқаруви органларида, парламентда, таълим ва илм-фан соҳаларида фаол иштирокини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Суд тизимидаги ушбу янги ташаббуслар эса ана шу умумдавлат сиёсатининг мантиқий давоми бўлиб, ҳуқуқий соҳада ҳам тенг имкониятлар тамойили мустаҳкамланаётганини англатади.

 

Суд тизимида гендер тенгликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар давлат раҳбари томонидан бу масалага стратегик аҳамият берилаётганини тасдиқлайди. Аёл судьялар улушининг ортиши суд ҳокимияти фаолиятига янги сифат, кенгроқ ижтимоий қараш ва мувозанатли ёндашув олиб киради. Бу эса ўз навбатида жамиятда адолат ва ишонч муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

 

Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг тергов судьяси Ёдгоров Сухроб Амирович.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.