Чимбойда ота алимент эвазига ўз уйини берди
Шу тариқа эркакнинг алимент қарздорлиги бартараф этилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Қ.Г.нинг фойдасига тарбиясидаги икки уч нафар фарзандларининг таъминоти учун қарздор Қ.И.нинг ҳар ойдаги жами даромадининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Чимбой туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Жавобгар Қ.И. алимент тўловларини мунтазам равишда ўз вақтида тўлаб келмаганлиги оқибатида унинг қарзи 158 млн сўмдан ошиб кетган.
Шу боис унинг жавобгарлик масаласини ҳал этишга қаратилган ҳаракатлар олиб борилган.
Шунинг натижасида, ундирувчи жорий йилнинг 31 январь куни Бюрога келиб, қарздор номидаги Чимбой туманида жойлашган уйини юзага келган 158 млн сўмдан ортиқ бўлган қарздорлик ўрнига берди.
Ўз навбатида, 3 нафар фарзандларнинг онаси ушбу уйни 18 ёшгача бўлган алимент эвазига қабул қилиб олганлиги ҳақида давлат ижрочиларига ариза тақдим этган.







