Ўзбекистон

Навоийда сунъий интеллектга ихтисослашган синфлар очилиши режалаштирилмоқда

Янги ўқув йилидан “Бир мактаб – бир IT синф” тамойили асосида махсус таълим йўлга қўйилиши мумкин.

Навоийда сунъий интеллектга ихтисослашган синфлар очилиши режалаштирилмоқда

 

Президент Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда ҳудуд таълим соҳасида республиканинг етакчи вилоятларидан бири экани алоҳида таъкидланди. Хусусан, олий таълим қамрови 71 фоизга етгани, ўтган йилда эса 10 та мактаб битирувчилари олийгоҳларга кириш бўйича 100 фоизлик натижа қайд этгани маълум қилинди.

 

Йиғилишда янги ўқув йилидан бошлаб Навоий ва Зарафшон шаҳарларида “Бир мактаб – бир IT синф” тамойили асосида сунъий интеллект ва IT йўналишларига ихтисослашган синфлар очиш таклиф қилинди. Ушбу ташаббус доирасида вилоятдан 100 нафар ўқитувчи пойтахтда ва хорижда IT ҳамда сунъий интеллект йўналишлари бўйича малака оширади.

 

Шунингдек, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Зарафшон филиалида сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича кундузги таълим дастурини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

 

Йиғилиш якунида президент ушбу таклифларни маъқуллаб, уларнинг амалий ижроси ҳудуд аҳолиси ҳаётида аниқ ва ижобий ўзгаришлар келтириши лозимлигини таъкидлади ҳамда масъулларга тегишли топшириқлар берди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Навоийда сунъий интеллектга ихтисослашган синфлар очилиши режалаштирилмоқда | Zamon.uz