Жаҳон

Олмаотада 1 майгача ҳайдовчисиз такси хизмати ишга тушириш режалаштирилмоқда

Яндекс Казахстан билан ҳамкорликда 50 та ҳайдовчисиз автомобил босқичма-босқич йўлларга чиқарилади.

Олмаотада 1 майгача ҳайдовчисиз такси хизмати ишга тушириш режалаштирилмоқда

 

Баҳор фаслида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ҳайдовчисиз такси хизматини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Казинформ хабарига кўра, лойиҳа Яндекс Kazakhstan компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади ва 2026-йил 1 майгача 50 та ҳайдовчисиз автомобилни йўлларга чиқариш кўзда тутилган.

 

Маълум қилинганича, лойиҳа доирасида нафақат Яндекс, балки бошқа технологик компаниялар ҳам жалб этилади. Шунингдек, inDrive такси хизмати билан ҳам ҳайдовчисиз транспортни ишга тушириш бўйича келишув имзоланган.

 

Дастлаб, ҳайдовчисиз автомобиллар махсус полигонда синовдан ўтказилади, сўнгра улар келишилган йўналишлар бўйича доимий назорат остида босқичма-босқич иш бошлайди. Йўналишлар ва хизмат кўрсатиш тартиби тажриба лойиҳаси давомида аниқлаштирилади.

 

Ҳозирча тажрибада фойдаланиладиган автомобиллар моделлари маълум қилинмаган. Хизмат нархлари эса бозор шароитлари, технология ва инфратузилма харажатларидан келиб чиқиб, хизмат кўрсатувчи компаниялар томонидан мустақил белгиланади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.