Жаҳон

Трамп ва Нетаньяҳунинг Оқ уйда ёпиқ учрашуви бошланди

Оммавий ахборот воситалари ходимлари учрашувга киритилмади.

Трамп ва Нетаньяҳунинг Оқ уйда ёпиқ учрашуви бошланди

 

 

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяҳу Оқ уйда ёпиқ эшиклар ортида учрашув бошлади. Музокаралар оммавий ахборот воситалари иштирокисиз ўтказилмоқда.

 

Оқ уй вакили Овал кабинетдаги учрашув бошланганини тасдиқлади. Ҳозирча учрашув якунида журналистларга рухсат бериладими ёки музокаралар тўлиқ ёпиқ шаклда қоладими — бу номаълум.

 

Нетаняҳунинг кортежи учрашувдан олдин кучайтирилган хавфсизлик остидаги кўча орқали Оқ уйга етиб келгани кузатилган. У Вашингтонга келганидан сўнг, сешанба куни Эрон билан музокараларда иштирок этаётган АҚШнинг юқори мартабали вакиллари билан ҳам ёпиқ тарзда учрашув ўтказган.

 

Мазкур музокараларда АҚШнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва Трампнинг куёви ҳамда норасмий маслаҳатчиси Жаред Кушнер иштирок этган. Улар Эрон билан давом этаётган музокараларнинг асосий вакиллари ҳисобланади. Музокараларнинг биринчи босқичи ўтган ҳафта Уммон давлатида бўлиб ўтган.

 

Шунингдек, чоршанба куни Нетаньяҳу АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан ёпиқ учрашувда Трамп ташаббуси билан тузилган “Тинчлик кенгаши” таркибига қўшилган. Ушбу ташаббус Ғазо секторида тинчликни таъминлаш ва ҳудудни тиклашга кўмаклашиш мақсадида йўлга қўйилган.

 

Маълум қилинишича, кенгашнинг илк етакчилар даражасидаги йиғилиши 19 февраль куни Вашингтонда ўтказилиши режалаштирилган. Унда Ғазони тиклаш учун маблағ йиғиш масаласи асосий мавзулардан бири бўлиши кутилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп ва Нетаньяҳунинг Оқ уйда ёпиқ учрашуви бошланди | Zamon.uz