Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев суд тизимида коррупцияга қарши курашиш ҳолати юзасидан ахборот билан танишди

2025 йилда қасамёд ва одоб-ахлоқ талабларини бузган 19 нафар судья лавозимидан озод этилган, 3 нафар судья жиноий жавобгарликка тортилган, 266 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилган.

Президент Шавкат Мирзиёев суд тизимида коррупцияга қарши курашиш ҳолати юзасидан ахборот билан танишди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Судьялар олий кенгаши раисининг суд тизимида одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ҳамда коррупцияга қарши курашиш ҳолати юзасидан тақдим этилган ахбороти билан танишди.

 

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ, кенгаш раиси йил якунлари бўйича ушбу масалалар юзасидан давлат раҳбарига ахборот тақдим этади.

 

Давлат раҳбарининг 2025 йил 26 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида коррупцияга йўл қўйиш ислоҳотларга хиёнат экани таъкидланиб, жорий йилда ушбу иллатга қарши курашиш бўйича “фавқулодда ҳолат” эълон қилингани қайд этилган. Шу боис судлар давлат ҳокимиятининг алоҳида бўғини сифатида коррупциядан холи тизимга айланиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.

 

Суд мустақиллигини таъминлаш ва судьяларни ташқи босимлардан ҳимоя қилиш Судьялар олий кенгашининг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. 2025 йилда қабул қилинган алоҳида фармонга мувофиқ, кенгаш ваколатлари кенгайтирилди. Шунингдек, суд тизими учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Кенгаш ҳузурида Одил судлов академияси ташкил этилди.

 

Ҳисоботга кўра, ўтган йилда 135 нафар номзод илк бор судьялик лавозимига тайинланган, 286 нафар судья қайта тайинланган, 241 нафардан иборат тергов судьялари корпуси шакллантирилган. Шу билан бирга, 59 нафар судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилган. Жумладан, қасамёд ва одоб-ахлоқ талабларини бузган 19 нафар судья лавозимидан озод этилган, 3 нафар судья жиноий жавобгарликка тортилган, 58 нафар судьянинг лавозими пасайтирилган.

 

Шунингдек, 266 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилган, судья ваколати муддати тугаган 33 нафар судья кейинги фаолият учун нолойиқ деб топилган.

 

Суд фаолиятига аралашув ҳолатлари бўйича Бош прокуратурага 5 та тақдимнома киритилган. Судья дахлсизлиги бузилиши ҳолатлари юзасидан тезкор хабар бериш имконияти кенгаш расмий веб-сайтида жорий этилган.

 

Ҳудудий судлар раислари томонидан чиқарилган 6 мингдан ортиқ буйруқ ўрганилиб, 231 та буйруқда 314 нафар судьяга одил судлов билан боғлиқ бўлмаган вазифалар юклатилгани аниқланган ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилган.

 

Шу муносабат билан судьяларни ўзига хос бўлмаган вазифалардан озод этиш мақсадида “суд маъмурчилиги” институтини жорий этиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш режалаштирилмоқда.

 

Шунингдек, судьяларга нисбатан интизомий жазо қўллашнинг холис механизмини яратиш учун Судьялар интизомий ҳайъатини ташкил этиш таклиф этилди.

 

Судья ва уларнинг оила аъзолари мол-мулкини декларация қилиш тизимини жорий этиш, суд аппарати ходимлари учун комплаенс назорат тизимини йўлга қўйиш ҳамда ишга қабул қилишнинг очиқ механизмини яратиш ташаббуслари илгари сурилди.

 

Бундан ташқари, суд тизимида гендер тенгликни таъминлаш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, 10 март — Халқаро аёл судьялар кунини нишонлаш бўйича режалар белгиланди.

 

Президент билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, суд ҳокимияти мустақиллиги, судьялар дахлсизлигини таъминлаш ҳамда одил судловга тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича тизимли ишларни изчил давом эттириш юзасидан тавсиялар берди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.