Ўзбекистон

Президент Оҳангаронда мис қувурлари ва маиший техника ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди

Оҳангаронда 36 миллион долларлик мис маҳсулотлари ва 30 миллион долларлик маиший техника лойиҳалари амалга оширилмоқда. Янги корхоналар саноат ривожи ва экспорт ҳажмини оширади.

Президент Оҳангаронда мис қувурлари ва маиший техника ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди

 

Шавкат Мирзиёев Оҳангарон туманига ташрифи доирасида мис қувурлари ва фитинглар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Инфинитй Соппер Гроуп корхонаси фаолияти билан танишди.

 

Маълум қилинишича, лойиҳа Хитой ва Германия компаниялари билан ҳамкорликда 10 гектар майдонда амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 36 миллион долларни ташкил этади. Ҳозирда қурилиш ишлари 90 фоизга якунланган бўлиб, 14,9 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилган.

 

2025 йилда Ўзбекистонга 15 миллион долларлик мис қувурлар ва фитинглар импорт қилинган. Корхона тўлиқ ишга тушгач, 10 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

 

Корхонада 300 та янги иш ўрни яратилади, 200 миллиард сўм буджет тушумлари таъминланади ҳамда 350 миллион долларлик экспорт амалга оширилади. Маҳсулотлар Бирлашган Араб Амирликлари, АҚШ, Африка қитъаси ҳамда Европа давлатларига етказиб берилади.

 

Корхона мамлакатда мис қувурлари ва фитинглар ишлаб чиқариш ҳажми бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллаб, тўртта ишлаб чиқариш корхонасини ўз ичига олади.

 

Шунингдек, давлат раҳбари Премиер маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.

 

Мазкур лойиҳа Фажр Ал Мустақбал Генерал Традинг билан ҳамкорликда 10 гектар майдонда амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 30 миллион долларни ташкил этади. Лойиҳа доирасида 250 та янги иш ўрни яратилади ва 4 миллион долларлик экспорт амалга оширилади. Ҳозирги вақтда қурилиш ишлари 95 фоизга бажарилиб, 11,3 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилган.

 

Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Қирғизистон ҳамда Афғонистонга экспорт қилинади.

 

Келгусида мажмуа тўлиқ ишга тушиши ҳисобига 87 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

 

Давлат раҳбари корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнлари ва маҳсулотлар сифатини кўздан кечирди, мутахассислар ҳамда ишчилар билан суҳбатлашди. Шунингдек, 2026–2027 йилларга мўлжалланган ривожланиш дастури тақдимоти ўтказилди ҳамда мамлакатдаги электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар кўргазмаси билан танишилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Оҳангаронда мис қувурлари ва маиший техника ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди | Zamon.uz