Ўзбекистон

Самарқанддаги уйда газ баллони портлаб, 5 киши жароҳатланди

Жабрланганлар орасида вояга етмаган болалар бор. Уларнинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Самарқанддаги уйда газ баллони портлаб, 5 киши жароҳатланди

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги хонадонлардан бирида газ баллони портлаши юз берди. Бу ҳақида Zamon.uz мухбири хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, ҳодиса 10 феврал куни туманнинг Деҳқонобод маҳалласида юз берган. Газ баллони портлаши оқибатида бир оиланинг беш нафар аъзоси оғир тан жароҳати олган.

 

Улар — 64 ёшли кекса эркак, 34 ёшли келин, 7 ёшли қиз, 4 ёшли бола ҳамда 1,5 ёшли чақалоқ бўлган.

 

Икки нафар вояга етмаган бола турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалига олиб келинган. 12 феврал куни яна бир вояга етмаган бола шу муассасага ётқизилган.

 

Айни пайтда болаларнинг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Уларнинг бобоси ва онаси Иштихон туман тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда.

 

Zamon.uz мухбири ҳозирда воқеа жойида бўлиб турибди. Бу бўйича тез орада батафсил репортаж эълон қилинади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.