Жаҳон

Алексей Навальный қурбақа заҳри билан ўлдирилган

Лабораториялар биоматериалларда эпибатидин моддаси аниқлангани ҳақида хабар бермоқда.

Алексей Навальный қурбақа заҳри билан ўлдирилган

 

Россиялик марҳум мухолифатчи Алексей Навальныйнинг оила аъзолари унинг вафотидан сўнг хорижга олиб чиқилган биоматериалларда эпибатидин моддаси аниқланганини маълум қилди. Биоматериалларни ўрганган бир нечта мустақил лаборатория экспертлари бир хил хулосага келган. Бу ҳақда The Insider нашри хабар берди.

 

Нашр маълумотига кўра, биоматериалларни текширган Буюк Британия, Швеция, Франция, Германия ва Нидерландия лабораториялари вакиллари бу борада Мюнхен хавфсизлик конференциясида қўшма баёнот беришни режалаштирмоқда.

 

Эпибатидин — 1974 йилда кашф этилган кучли нейротоксин бўлиб, дастлаб Жанубий Америкадаги Epipedobates tricolor турига мансуб дарахт қурбақаси терисидан ажратиб олинган. Кейинчалик у сунъий йўл билан ҳам синтез қилинган. Ушбу модда нерв тизимидаги рецепторларга таъсир қилиб, танада увишиш, фалажлик ва нафас олишнинг тўхташига олиб келиши мумкин.

 

“The Insider”га кўра, Навальныйда кузатилган аломатлар эпибатидиннинг маълум таъсирига мос келади. Уни даволаган реаниматолог шифокор Александр Полупан ҳам очиқ манбалардаги белгилар ушбу заҳар таъсирига мос келишини билдирган.

 

2025 йил сентябр ойида Юлия Навальная Навальный вафотидан сўнг унинг жамоаси биологик материал намуналарини қўлга киритиб, хорижий лабораторияларга юборганини маълум қилган эди. Лабораториялар мустақил равишда тадқиқот ўтказиб, заҳарланиш эҳтимолини тасдиқлаган.

 

Юлия Навальная ушбу ҳолат юзасидан кескин баёнот бериб, эрининг заҳарлангани бўйича далиллар мавжудлигини айтди ва айбдорлар жавобгарликка тортилиши кераклигини таъкидлади.

 

Эслатиб ўтамиз, Алексей Навальный 2024 йил 16 февраль куни Россиянинг Арктика ҳудудидаги колонияда вафот этган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Алексей Навальный қурбақа заҳри билан ўлдирилган | Zamon.uz