Жаҳон

АҚШ Эронга йирик опереация уюштирмоқчи — Reuters

Ҳарбий сценарийлар доирасида нафақат ядровий инфратузилма, балки давлат объектларига ҳам зарба берилиши эҳтимоли муҳокама қилинмоқда.

АҚШ Эронга йирик опереация уюштирмоқчи — Reuters

 

Reuters манбаларига кўра, АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши узоқ муддатли, бир неча ҳафта давом этиши мумкин бўлган ҳарбий операцияларни ўтказиш вариантларини кўриб чиқмоқда.

 

Манбаларнинг таъкидлашича, мазкур операция бўйича якуний қарор Доналд Трамп томонидан қабул қилиниши мумкин. Агар тегишли буйруқ берилса, ҳарбий ҳаракатлар бошланиши эҳтимоли мавжуд.

 

Маълумотларга кўра, ҳозирги режалаштириш ишлари аввалги эҳтимолий зарба вариантларига нисбатан анча мураккаб ҳисобланади. Ҳарбий сценарийлар доирасида нафақат ядровий инфратузилма, балки давлат объектларига ҳам зарба берилиши эҳтимоли муҳокама қилинмоқда. Айрим манбалар Вашингтон Теҳрон томонидан эҳтимолий жавоб чораларини кутаётганини билдирган. Тахминларга кўра, қарама-қарши зарбалар маълум вақт давомида давом этиши мумкин.

 

Февраль ойи бошларида АҚШ ва Эрон ўртасида Уммон ҳудудида ядровий музокаралар ўтказилган. Музокаралардан сўнг АҚШ томони минтақадаги ҳарбий мавжудлигини кучайтириш чораларини кўрмоқда.

 

Пентагон маълумотларига кўра, минтақага қўшимча ҳарбий кучлар, жумладан ҳарбий хизматчилар, қирувчи самолётлар ҳамда бошқариладиган ракета эсминетслари юборилиши режалаштирилган. Шунингдек, минтақага қўшимча авиаташувчи кема йўналтирилгани ҳам маълум қилинган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Эронга йирик опереация уюштирмоқчи — Reuters | Zamon.uz