Ўзбекистон

Бухорода одамни оёғидан осиб видео олганлар жазоланди

Видео мижозларни жалб қилиш ва ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришиш мақсадида саҳналаштирилган.

Бухорода одамни оёғидан осиб видео олганлар жазоланди

 

Бухоро вилояти Пешку туманида фуқаронинг оёғидан осиб қўйилгани акс этган видео тасвирларни суратга олган шахсларга нисбатан жазо чораси қўлланилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

 

Аниқланишича, мазкур видео Инстаграм ижтимоий тармоғидаги канал эгаси ҳамда умумий овқатланиш шохобчаси эгалари томонидан олдиндан келишилган ҳолда, мижозларни жалб қилиш ва ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришиш мақсадида саҳналаштирилган. Тасвирларда фуқаро оёғидан осиб қўйилгани, қассоб ролини бажарган шахс эса унинг атрофида пичоқ чархлаётгани акс этган.

 

Шунингдек, видео давомида инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, ахлоқий меъёрларга зид иборалар ишлатилгани аниқланган. Бундан ташқари, “Реклама тўғрисида”ги қонунчилик талаблари ҳамда жамиятда юриш-туриш қоидалари қўпол равишда бузилгани қайд этилган.

 

Тўпланган ҳужжатлар Пешку туман суди томонидан кўриб чиқилган. Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузарлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-1-моддаси (“Реклама тўғрисида”ги қонунчиликни бузиш) билан айбли деб топилиб, уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баробари — 2 миллион 824 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Бухорода одамни оёғидан осиб видео олганлар жазоланди | Zamon.uz