Қашқадарёда ота фарзандларига алимент эвазига уй берди
Шу тариқа эркак фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган алимент тўловларини тўлиқ амалга оширган.

Мажбурий ижро бюроси Миришкор тумани бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Т.дан ундирувчи М.Қ. фойдасига алимент ундируви белгиланган эди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ алимент миқдори даромаднинг 1/2 қисми этиб белгиланган.
Ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор масалага масъулият билан ёндашиб, фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган алимент тўловлари ҳисобига 3 хонали уй-жой расмийлаштириб берди. Бу қарор нафақат алимент мажбуриятининг тўлиқ ва барқарор ижросини таъминлади, балки фарзандларнинг келажаги учун мустаҳкам ижтимоий ҳимоя яратди.







