Жаҳон

Илҳом Алиев Россияни Украинадаги Озарбайжон элчихонасига қасддан ҳужум қилганликда айблади

Алиев бу ҳолатни Озарбайжон дипломатик ваколатхоналарига қарши мақсадли ҳужум деб баҳоламоқда.

Илҳом Алиев Россияни Украинадаги Озарбайжон элчихонасига қасддан ҳужум қилганликда айблади

 

 


Илҳом Алиев Россияни Украина ҳудудидаги Озарбайжон дипломатик объектларига қасддан зарба берганликда айблади. Бу ҳақда у Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувдан сўнг маълум қилди.

 

Алиевнинг таъкидлашича, Украинадаги Озарбайжон элчихонаси уч марта ҳужумга учраган. Унинг айтишича, биринчи зарбадан кейин бу тасодиф деб ўйланган, аммо дипломатик объектларнинг аниқ координаталари Россия томонига тақдим этилганига қарамай, яна икки бор ҳужум содир этилган.

 

Президент бу ҳолатни Озарбайжон дипломатик ваколатхоналарига қарши мақсадли ҳужум деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, Москва томонига расмий нота юборилган ва Россия элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган. Алиев Россия ҳаракатларини “нодўстона қадам” деб атади.

 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса бу айбловлардан «ҳайратда» эканини билдирди. Вазирлик зарбаларни режалаштиришда дипломатик объектларнинг жойлашуви ҳисобга олиниши ва тинч аҳолига зарар етказмаслик учун барча маълумотлар текширилишини таъкидлади. Шунингдек, элчихонага етган зарар Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими нотўғри ишлаши оқибатида юзага келганини даъво қилди.

 

Мазкур баёнотлар Россия ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтда янграмоқда. Хусусан, 2024 йил декабрь ойида Озарбайжон самолёти ҳалокати ва 2025 йилда Екатеринбургда озарбайжонликларга қарши ўтказилган рейддан сўнг икки давлат ўртасидаги зиддият кучайган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Илҳом Алиев Россияни Украинадаги Озарбайжон элчихонасига қасддан ҳужум қилганликда айблади | Zamon.uz