Ўзбекистон

Ўзбекистондаги 1700 дан ортиқ масжидда Рамазонда “Хатми Қуръон” ўтказилади

“Хатми Қуръон” тадбирларига 3 642 нафар қори жалб қилинган.

Ўзбекистондаги 1700 дан ортиқ масжидда Рамазонда “Хатми Қуръон” ўтказилади

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистонда жорий йилги Рамазон ойига барча ташкилий чора-тадбирлар кўрилди.

 

Қайд этилишича, Рамазон ойини диний ва миллий қадриятларга уйғун ҳолда ўтказиш учун барча ташкилий шароитлар яратилди. Жорий йил 16-февраль куни “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарор қабул қилиниб, унинг асосида “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” эзгу ғояси доирасида амалга ошириладиган вазифалар белгиланди.

 

Маълумотларга кўра, республикада фаолият юритаётган 2 148 та масжиднинг 2 101 тасида таровеҳ намозлари адо этилади. Шундан 1 762 та масжидда “Хатми Қуръон” тадбирлари ташкил этилади. Ушбу жараёнларга 3 642 нафар малакали қори жалб этилган.

 

Шунингдек, сўнгги йилларда шаклланган ижобий тажрибадан келиб чиқиб, “Хатми Қуръон” тадбирлари барча масжидларда бир вақтда бошланиб, Рамазон ойининг 27-кечаси — Лайлатул Қадр кечасида якунланиши режалаштирилган.

 

Таровеҳ тадбирларини тартибли ва хавфсиз ўтказиш мақсадида ички ишлар органлари, Миллий гвардия, ёнғин хавфсизлиги хизматлари ҳамда 2 104 та махсус техника жалб этилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.