Ўзбекистон

21 февраль куни Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиши натижасида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

21 февраль куни Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 21 февраль куни кутилаётган ёмғирлар сабаб республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

 

Прогнозларга кўра, қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқини эҳтимоли мавжуд:

 

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот;
  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон;
  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри.

 

Шунингдек, айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиши натижасида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

 

Мутахассислар тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғ йўлларида ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёт чораларини кўришга, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишга чақирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.