Ўзбекистон

Фарғонада 9-синф ўқувчиси профилактика инспекторини пичоқлади

Гумондор бувисининг чақирувига асосан борган профилактика инспектори билан ўзаро тортишиб қолган.

Фарғонада 9-синф ўқувчиси профилактика инспекторини пичоқлади

 

 

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Zamon.uz'гa маълум қилишича, жорий йил 18 февраль куни соат 11:50 ларда Қўқон шаҳар прокуратурасига шаҳар ИИБ навбатчилик қисмидан профилактика инспекторига тан жароҳати етказилгани ҳақида хабар келиб тушган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, Қўқон шаҳри «Садоқат» МФЙ, Бирлик кўчасида яшовчи, 2010 йилда туғилган вояга етмаган фуқаро ўз яшаш хонадонига ўзининг бувиси чақирувига асосан борган профилактика инспектори билан ошхонада ўзаро тортишиб қолган.

 

Аниқланишича, юзага келган келишмовчилик давомида вояга етмаган шахс профилактика инспектори орқа томони билан турган ҳолатдан фойдаланиб, стол устида бўлган ошхона пичоғи билан унинг кўкрак қафасининг орқа чап қисмига бир маротаба зарба бериб, тан жароҳати етказган.

 

Тиббий муассаса томонидан берилган дастлабки хулосага кўра, жабрланувчига “кўкрак қафасининг чап орқа соҳаси санчилган-кесилган, плевра бўшлиғига кириб борган жароҳат, чап томонлама гемопневмоторакс, ташқи ва ички қон кетиш” ташхиси қўйилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан 2026 йил 18 февраль куни вояга етмаган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"