Жаҳон

Россия ва Эрон Трамп таҳдидлари фонида Ҳурмуз бўғозида қўшма ҳарбий машғулот ўтказди

Ҳарбий тайёргарлик Женевада АҚШ ва Эрон ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг бошланди.

Россия ва Эрон Трамп таҳдидлари фонида Ҳурмуз бўғозида қўшма ҳарбий машғулот ўтказди

Эрон ва АҚШ муносабатлари таранглашаётган вақтда бугун, 19 февраль куни Бандар Аббос соҳили яқинида, Ҳурмуз бўғозига туташ ҳудудда Эрон ва Россия ҳарбий машғулот ўтказди.

 

Душанба куни эса Эрон қуролли кучларининг мафкуравий қаноти ҳисобланган Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИРГС) стратегик аҳамиятга эга Ҳурмуз бўғозида машғулотлар бошлади. Бу минтақада жойлаштирилган АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига очиқ сигнал сифатида баҳоланмоқда.

 

Машғулотларнинг асосий мақсади — денгиз хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва икки давлат флотлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш. Машғулотлар қанча давом этиши бўйича аниқ маълумотлар берилмади.

 

Бу ҳарбий машғулот сешанба куни Женевада Уммон воситачилигида ўтган музокараларнинг иккинчи босқичидан сўнг Эрон нисбатан ижобий кайфият билдирган бир пайтга тўғри келди.

 

Аввалги музокаралар 2025 йил июнь ойида Исроилнинг Эронга берган мисли кўрилмаган зарбасидан сўнг барбод бўлган эди. Бу ҳодиса 12 кунлик урушга сабаб бўлиб, унда АҚШ ҳам қисқа муддат иштирок этган.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп минтақага катта ҳарбий-денгиз кучларини жойлаштирганини ва буни «армада» деб атаган.

 

Эрон расмийлари АҚШ билан кескинлик кучайган пайтларда бир неча бор Ҳурмуз бўғозини ёпиш билан таҳдид қилган, бироқ у ҳозиргача ҳеч қачон тўлиқ ёпилмаган.

 

Дунё бўйлаб нефть ва суюлтирилган газ ташувларининг муҳим йўлаги бўлган Ҳурмуз бўғози илгари ҳам бир неча бор турли ҳодисаларга саҳна бўлган ва АҚШ–Эрон музокаралари фонида босим кучайгани сабаб яна диққат марказига қайтди.

 

Сешанба куни Эрон мазкур бўғозда ўтказаётган машғулотлари вақтида “хавфсизлик сабабли” уни бир неча соатга қисман ёпишини эълон қилди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Россия ва Эрон Трамп таҳдидлари фонида Ҳурмуз бўғозида қўшма ҳарбий машғулот ўтказди | Zamon.uz