Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди

Президент ўз нутқида Ўзбекистон ушбу Ғазода турар жойлар, болалар боғчалари, мактаб ва касалхоналар барпо этишга имкон қадар ҳисса қўшишга тайёрлигини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди

Бугун, 19 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди.

 

АҚШ Президенти Доналд Трамп раислигида ўтказилган тадбирда Озарбайжон, Қозоғистон, Баҳрайн, Индонезия, Аргентина, Парагвай, Руминия, Миср, Қатар, Покистон, Венгрия, Албания, Арманистон,  Ветнам , Камбоджа, БАА, Туркия, Кувайт,  Саудия Арабистони, Исроил, Марокаш ва бошқа давлатлар делегациялари раҳбарлари ҳам қатнашди.

 

Ғазо секторини қайта тиклаш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш, шунингдек, минтақада тинчлик ҳамда барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

 

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида дастлабки саммитни чақиргани учун Америка Қўшма Штатлари Президенти, Тинчлик кенгаши раиси Доналд Трампга миннатдорлик билдирди.

 

Ўзбекистон Тинчлик кенгашини тузиш бўйича тинчликсевар ташаббусни қўллаб-қувватлагани ва уни муваффақиятли рўёбга чиқаришда амалий иштирок этишини қатъий тасдиқлагани таъкидланди.

 

– Ишончим комил, кенгаш иши Ғазо минтақасини иқтисодий ва ижтимоий қайта тиклаш учун қулай шароит яратишга имкон беради, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Ғазонинг ҳар қандай ташқи бошқарув механизми сектор аҳолисининг сўзсиз ички қўллаб-қувватлашига таяниши лозимлиги таъкидланди.

 

Барча томонларнинг мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари Ғазони тез фурсатда қайта тиклаш учун зарур шарт-шароитларни яратишга, можародан кейинги жараёнларни барқарорлаштиришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

 

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ушбу ҳудудда турар жойлар, болалар боғчалари, мактаб ва касалхоналар барпо этишга имкон қадар ҳисса қўшишга тайёрлигини қайд этди.

 

– Бизнинг учрашувимиз халқаро бирдамлик, тинчликсеварлик ва Яқин Шарқдаги вазиятни яхшилашга бўлган умумий интилишимизнинг ёрқин ифодасидир. Биз Янги Ғазони – иқтисодиёти фаровон, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларига эга бўлган минтақани барпо этиш учун ушбу тарихий имкониятдан фойдаланишимиз зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Тадбирда бошқа хорижий мамлакатларнинг давлат, ҳукумат ва ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари ҳам сўзга чиқдилар.

 

Йиғилиш якунида Тинчлик кенгаши фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги декларация имзоланди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди | Zamon.uz