Жаҳон

Жанубий Корея собиқ президенти умрбодга қамалди

У 2024 йилда ҳарбий ҳолат жорий этилиши билан боғлиқ иш бўйича айбдор деб топилди.

Жанубий Корея собиқ президенти умрбодга қамалди

 

 

Жанубий Корея суди мамлакатнинг собиқ президенти Юн Сок Ёлни 2024 йил охирида ҳарбий ҳолат жорий этилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан давлат тўнтаришини уюштиришда айбдор деб топди ва унга нисбатан умрбод қамоқ жазоси тайинлади. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 2024 йил 3 декабрь куни кечқурун Юн Сок Ёл халққа мурожаат қилиб, Корея Республикасини Шимолий Корея таҳдидидан ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлаган ҳолда мамлакатда фавқулодда ҳарбий ҳолат эълон қилган.

 

Бироқ президентнинг нутқидан қарийб 150 дақиқа ўтиб, парламентнинг фавқулодда сессиясида депутатлар ҳарбий ҳолатни бекор қилиш бўйича овоз бериб, ушбу қарорни рад этган.

 

6 декабрь куни парламент томонидан президентга нисбатан импичмент эълон қилиш бўйича биринчи уриниш бошланган, аммо у муваффақиятсиз якунланган. Орадан бир ҳафта ўтиб, 14 декабрь куни ўтказилган иккинчи овоз бериш натижасида импичмент тасдиқланиб, Юн Сок Ёл лавозимидан четлаштирилган ва судга тортилган.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.