Жаҳон

АҚШнинг 13 штати Трампни судга берди

Бунга қайта тикланадиган энергия лойиҳалари учун ажратилган 1,2 миллиард долларлик молиялаштириш бекор қилингани сабаб бўлган.

АҚШнинг 13 штати Трампни судга берди

 

 

АҚШнинг 13 та штати федерал ҳукуматнинг тоза энергия лойиҳалари учун ажратилган молиялаштиришни бекор қилиш қарори юзасидан Оқ уй маъмуриятига қарши судга мурожаат қилди. Бу ҳақда Калифорния губернатори матбуот хизмати маълум қилди дейди ТАСС.

 

Маълумотларга кўра, Калифорния бошчилигидаги штатлар коалицияси Конгресс томонидан тасдиқланган қайта тикланадиган энергия ва инфратузилма лойиҳалари учун мўлжалланган 1,2 миллиард долларлик маблағнинг бекор қилинганини ноқонуний деб ҳисобламоқда. Даъво аризасини Колорадо, Вашингтон, Коннектикут, Иллинойс, Мериленд, Массачусетс, Нью-Жерси, Нью-Йорк, Орегон, Род-Айленд, Вермонт ва Висконсин штатлари расмийлари ҳам қўллаб-қувватлаган.

 

Калифорния губернатори Гавин Невсом федерал ҳукуматнинг мазкур қарорини танқид қилиб, молиялаштиришни тўхтатиш юз минглаб иш ўринлари яратилишига таҳдид солиши ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида йилига миллиардлаб доллар миқдоридаги иқтисодий самарага салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ушбу қарор мамлакатнинг тоза энергия соҳасидаги глобал рақобатбардошлигига ҳам путур етказади.

custom img

“Ёлғон гапириш айрим эронликлар учун динининг бир қисми” – АҚШ Вакиллар палатаси спикери

Спикер Трампнинг Эронга қарши уруш бошлаш қарорини ҳимоя қилиб, Теҳрон билан музокараларда ишонч йўқлигини айтди.

custom img

"Россия осмони бутунлай хавфли бўлиб бормоқда" — Зеленский

Украина президенти Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланаётган авиакомпанияларни дрон ҳужумлари сабаб хавф кучаяётганидан огоҳлантирди.

custom img

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий позицияларига жавоб зарбасини берди

Ҳужумлар ракеталар ва дронлар ёрдамида амалга оширилган.

custom img

Эрон АҚШга яна ҳужум қилса, “йўқ бўлиб кетади” — Трамп

АҚШ президенти Эроннинг янги қасос ҳужумлари янада кескин жавоб билан қарши олинишидан огоҳлантирди.

custom img

Озарбайжонда Ўзбекистон байроғи порлади

Бокудаги Ҳайдар Алиев маркази Ўзбекистон Мустақиллиги шарафига давлат байроғи рангларида ёритилди.

custom img

Қозоғистонда хорижликлар учун пулли электрон рухсатнома жорий этилади

Янги тартиб Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли бўлади.

custom img

Қозоғистон Президенти Ерлан Каринни вице-президент этиб тайинлади

Янги лавозим 2026 йилда қабул қилинган Конституция асосида қайта жорий этилди.

custom img

Шимолий Кипр қирғоқларида 267 киши бўлган паром ағдарилди: 7 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида 23 киши бедарак йўқолган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"