Ўзбекистон

Навоийда Рамазон муносабати билан арзонлаштирилган савдо ярмаркаси очилди

Ярмаркада асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва кундалик истеъмол товарлари арзон нархларда нархларда сотувга чиқарилди.

Навоийда Рамазон муносабати билан арзонлаштирилган савдо ярмаркаси очилди

 

Муборак Рамазон ойи муносабати билан Навоий вилояти Қизилтепа туманида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар учун қулай шароит яратиш мақсадида арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилди.

 

Мазкур ярмарка “Қизилтепа деҳқон бозори” ҳудудида ўтказилиб, унда кенг турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳолига белгиланган тартибда арзонлаштирилган нархларда тақдим этилмоқда.

 

Хусусан, савдо ярмаркасида сабзавот ва полиз маҳсулотлари, турли хил мевалар, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, ун ва нон маҳсулотлари, шакар-қандолат маҳсулотлари ҳамда бошқа кундалик истеъмол товарлари арзон нархларда сотувга чиқарилди.

 

Ярмаркани ташкил этишдан асосий мақсад — аҳоли, айниқса кам таъминланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва Рамазон ойи давомида фуқаролар учун янада қулай ижтимоий муҳит яратишдан иборат.

 

Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Навоийда Рамазон муносабати билан арзонлаштирилган савдо ярмаркаси очилди | Zamon.uz