Ўзбекистон

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм учиши кузатилди

Астрономия институти мутахассислари томонидан мазкур ҳолат юзасидан дастлабки ўрганишлар олиб борилмоқда.

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм учиши кузатилди

 

Ижтимоий тармоқларда Космонавтлар метро бекати яқинида олинган видеоматериаллар кенг тарқалди. Унда осмонда номаълум ёрқин жисм ҳаракатлангани акс этгани кузатилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти мутахассислари томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилди. Ҳозирги вақтга қадар видеода қайд этилган ҳодисанинг метеорит тушиши ёки бошқа табиий ёхуд техноген манба билан боғлиқ экани расман тасдиқланмаган. Ер юзасига етиб келган қолдиқлар мавжуд бўлмаган тақдирда ҳодисанинг аниқ табиатини илмий жиҳатдан тасдиқлаш имкони йўқ.

 

Институт маълумотига кўра, метеороидлар Қуёш тизимида ҳаракатланувчи кичик қаттиқ жисмлар бўлиб, улар Ер атмосферасига кирганда кучли қизиш натижасида ёрқин из қолдиради ва бу ҳодиса метеор деб аталади. Агар жисм атмосферада тўлиқ ёниб кетмай, Ер юзасига етиб келса, у метеорит сифатида қайд этилади.

 

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида объект қолдиқлари топилгани ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалган.

 

Наманган вилоятида яшовчи авиаспоттер Маҳмудхон Одилхоновнинг Gazeta.uz'га берган маълумотига кўра, тахминан соат 12:30—13:00 оралиғида ҳудудда кучли шовқин эшитилган ҳамда ер қимирлагандек сезилган. У мазкур вақтда аэропорт яқинида самолётларни кузатиш мақсадида бўлганини билдирган.

 

Гувоҳнинг сўзларига кўра, дастлаб ҳодиса аэропорт яқинидаги «Юксалиш» ҳудуди томонда юз берган бўлиши мумкин деган тахмин пайдо бўлган. Кейинчалик у уйига қайтгач, оила аъзолари ҳам кучли овозни эшитганини ва шовқин Чуст томондан келгандек туйилганини айтган.

 

Шунингдек, гувоҳ ҳодисадан сўнг осмонда қора тутун кузатилганини ва у тахминан икки соат давомида сақланиб турганини қайд этган. Унинг таъкидлашича, қўшимча шовқин эшитилгач, осмонда қорамтир тутун излари янада аниқ кўринган ва у аэропорт ҳудудидан уйига етиб келгунига қадар сақланиб қолган.

 

Маҳмудхон Одилхонов яна воқеа содир бўлаётган пайтда танишларидан хабарлар келганини, ижтимоий тармоқларда эса Тошкент осмонида бир неча сония давомида ёрқин объект кўрингани ҳақида ёзилганини билдирган. Унинг сўзларига кўра, вақтларни солиштирганда мазкур хабарлар ҳодиса кузатилган вақт билан мос келган.

 

Ҳозирги вақтда ушбу гувоҳлик маълумотлари тегишли мутахассислар томонидан умумий ўрганиш материаллари доирасида таҳлил қилинмоқда. Ҳолатнинг аниқ сабаблари ва келиб чиқиши юзасидан расмий хулоса қўшимча текширув натижаларига кўра эълон қилиниши кутилмоқда.

 

Мутахассислар объектнинг эҳтимолий траэкторияси ҳамда аниқланган шубҳали қолдиқларни ўрганиш ишларини давом эттирмоқда. Қўшимча маълумотлар аниқланиши билан жамоатчиликка расман хабар берилади.

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Саудия Арабистони иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.