Ўзбекистон

Тошкентдаги меҳмонхонада ҳамкасбига шилқимлик қилган банкирга нега жиноий иш очилмади?

Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди.

Тошкентдаги меҳмонхонада ҳамкасбига шилқимлик қилган банкирга нега жиноий иш очилмади?

Ижтимоий тармоқларда наманганлик банк ходимининг Тошкентдаги меҳмонхоналардан бирида аёл ҳамкасбига нисбатан содир этган хатти-ҳаракати ва суд томонидан тайинланган жазо турли талқинлар билан муҳокама қилинмоқда.

 

Муҳокамаларда гўёки эркакнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари кўриниб турса-да, 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси билан қутилиб қолганига алоҳида урғу берилмоқда.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар судлари расмий баёнот берди.

 

Аниқлик киритилишича, дастлаб мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш 2025 йилнинг 25 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўрилиб, ҳуқуқбузарнинг хатти-ҳаракатларида жинсий эркинликка қарши жиноят аломатларига аниқлик киритиш ва жиноят иши қўзғатиш масаласини муҳокама қилиш учун иш материаллари суднинг ажрими билан туман прокуратурасига юборилган.

 

Такрорий суриштирувларда жиноят аломатлари тасдиғини топмагани боис иш материаллари МЖтКнинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан судга юборилган ва суд қарори билан ҳуқуқбузарга нисбатан ушбу модда санкциясида кўрсатилган энг юқори жазо тайинланган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентдаги меҳмонхонада ҳамкасбига шилқимлик қилган банкирга нега жиноий иш очилмади? | Zamon.uz