Ўзбекистон

Энди МИБда ишлар янада тезлашади: тизимга сунъий интеллект жорий қилиняпти

1 мартдан бошлаб МИБ фаолиятига ҳам сунъий интеллект технологиялари жорий қилинади. Иш ҳажмининг 30 фоиз қисми унга юклатилади. Бу орқали бир қатор хато-камчиликлар олди олинади ва иш самарадорлиги оширилади.

Энди МИБда ишлар янада тезлашади: тизимга сунъий интеллект жорий қилиняпти

Кеча, 20 февраль куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ҳамда масъул ходимлари билан “Ижро этиш соҳасида ўтган даврда амалга оширилган ишлар, соҳадаги янгиликлар ва рақамлаштириш масалалари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Анжуман доирасида соҳада амалга оширилган ишлар билан бир қаторда тизимда кутилёатган янгиликлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди, дея хабар бермоқда унда иштирок этган Zamon.uz мухбири.

 

Жумладан, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб МИБ фаолиятига ҳам сунъий интеллект технологиялари жорий қилинади. Иш ҳажмининг 30 фоиз қисми унга юклатилади. Бу орқали бир қатор хато-камчиликлар олди олинади ва иш самарадорлиги оширилади.

 

Билдирилишича, баъзи ҳолатларда ижро ҳужжатларининг қоғоз шакли билан суд томонидан юборилган электрон шакл ўртасида тафовутлар бўлади. Яъни ижро ҳужжатида бошқа шахснинг исм-фамилияси, суд юборган электрон ҳужжатда эса бошқа фуқаронинг маълумотлари ёзилади. Бунинг ортидан кўп ҳолларда аслида қарздор бўлмаган фуқарога бир қатор чекловлар қўйилади ёки ижро ҳужжатлари судга қайтариб юборилади.

 

Эндиликда сунъий интеллект технологияси иккала ҳужжатни солиштириб кўриб, хато-камчиликларни аниқлашга ёрдам беради. Шу тариқа судлардан юбориладиган ижро ҳужжатларини қабул қилиш ва қайтаришда инсон омили минимал даражада камайтирилади.

 

Шунингдек, МИБ органларининг одатий иш вақтидан ташқари вақтларда мурожаатчиларнинг саволларига жавоб берадиган сунъий интеллект чат-боти яратилади.

 

Тизимда сунъий интеллект имкониятлари процессуал ҳужжатларини расмийлаштириш даражасигача етказилади.

 

Таъкидланишча, МИБ ходимлари эндиликда планшет ва боди-камералар билан ҳам таъминланмоқда. Бу ижро ҳаракатлари давомида юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган.

 

Планшетлар билан таъминлаш орқали иш самарадорлиги оширилади. Яъни ходим эндиликда офисга бориб бажарадиган ишларини планшет орқали ҳам амалга ошира олади.

 

"МИБ тизимидаги юкламаларни соҳани рақамлаштириш ва ходимларни керакли замонавий воситалар билан таъминлаш орқали камайтиришимиз мумкин", деди МИБ ахборот хизмати раҳбари Фарруҳ Тошпўлатов.

 

Анжуман давомида алимент ундирувлари билан боғлиқ муаммоларга ҳам эътибор қаратилди. Маълумотларга кўра, республика миқёсида алимент тўловчиларнинг 61 фоизи доимий иш жойига ва даромадига эга бўлмагани сабабли алимент тўловларини ундириш жараёни қийинлашган.

 

Бунинг ечими сифатида қарздор фуқаролар учун меҳнат ярмаркалари ташкил этиб, уларнинг бандлигини таъминлаган ҳолда ундирувлар амалга оширилмоқда. Бу борада 2025 йилда алимент тўлаш истаги бўла туриб, лекин иш бандлиги бўлмаган 26 753 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилган.

 

Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 3,1 трлн сўмлик алимент маблағлари ундирилган.

 

“Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан 588 нафар ундирувчиларга 26,8 млрд сўм пул маблағлари тўлаб берилган.

 

Бундан ташқари, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 13 834 та оилалар яраштирилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.