Жаҳон

Путин aлоқа хизматларини блоклашга рухсат берувчи қонунни имзолади

Расмийлар бу қонунни Украина дронларининг ҳужумлари билан асослаган эди.

Путин aлоқа хизматларини блоклашга рухсат берувчи қонунни имзолади

Россия Президенти Владимир Путин aлоқа хизматларини блоклашга рухсат берувчи қонунни имзолади.

 

Унга кўра, алоқа операторлари Федерал хавфсизлик хизмати талаби билан президентнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида кўрсатилган ҳолларда мобил алоқа ва симли интернет хизматларини чеклаши шарт бўлади. Бундай вазиятда алоқа узилиши абонент билан тузилган шартномани бузса ҳам оператор жавобгарликка тортилмайди.

 

Қонун лойиҳасининг дастлабки талқинида ФХХга “фуқаролар ва давлатни юзага келаётган хавфсизлик таҳдидларидан ҳимоя қилиш мақсадида” янги ваколат берилиши назарда тутилган эди. Бироқ Давлат Думасидаги иккинчи ўқиш жараёнида ушбу иборалар ҳужжатдан чиқариб ташланган.

 

Маълум қилинишича, қабул қилинган мазкур қонун Россия президентига бутун мамлакат бўйлаб ёки алоҳида ҳудудда алоқа хизматларини чеклаш шартларини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқини беради ва бу қарор сабабларини очиқ изоҳлаш мажбуриятини юкламайди.

 

Аввалроқ расмийлар ушбу қонун зарурлигини Украина дронлари ҳужумлари билан асослаган эди.

custom img

Путин aлоқа хизматларини блоклашга рухсат берувчи қонунни имзолади

Расмийлар бу қонунни Украина дронларининг ҳужумлари билан асослаган эди.

custom img

Исроил армиясини юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирди

Бунга АҚШнинг Эронга зарба бериш эҳтимоли сабаб бўлган.

custom img

АҚШ Эронга эҳтимолий зарба олдидан авиаташувчи гуруҳ келишини кутмоқда — WP

АҚШ минтақадаги ҳарбий кучларини оширган, бироқ ҳарбий операция бўйича якуний қарор ҳали расман тасдиқланмаган.

custom img

“Давлат хавфсизлик хизматининг обрўси собиқ СССР КГБ'си билан бир хил бўлиши керак”- Садир Жапаров

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитасида ислоҳотлар кутилмоқда. Жапаровнинг сўзларига кўра, мамлакатда янги Тергов қўмитаси тузилади. Орган президентга бўйсунади. “Қўмита вазир қўзғатган хом ишларни қабул қилмайди, адоласизликка дуч келаётган фуқароларимиз қамоққа ташланмайди”, - деди Жапаров Кабар’га берган интервюсида.

custom img

Вашингтонда Илҳом Алиевнинг қўриқчилари намойишчиларни калтаклади

Намойишчилар куч ишлатилганини даъво қилмоқда, Озарбайжон томони эса ҳодисани хавфсизлик таҳдидига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

2025 йилда Қирғизистонда юқумли касалликлар 36,3 фоизга ошди

Сифилис, ичак инфекциялари ва грипп ҳолатлари энг кўп қайд этилган.

custom img

Россия МДҲ мамлакатларидан келган мигрантлар учун қўшимча тўловларни жорий этишни режалаштирмоқда

Мигрантлар вояга етмаган фарзандларига ҳам иш рухсатномаси учун тўлов тўлашга мажбур бўлади.

custom img

Австралияда инсоният тарихини сақловчи “қора қути” лойиҳаси амалга оширилмоқда

Глобал инқироз юз берса, ушбу “қора қути” келажак авлодларга инсоният тарихида нима бўлганини тушунишга ёрдам беради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"